Касаба уюшмалари Федерациясида жанжал чиқди

331

4-январда Қирғизистон Касаба уюшмалари федерацияси (ҚКУФ) уйида муаммо чиқди. ҚКУФдаги қурилиш тармоғининг раҳбари Элдияр Карачаловнинг айтишича, воқеа у ва ҚКУФнинг янги раҳбари бўлиб тайинланган Сагин Бозгунбаев ўз ишига келганда бўлган.

Карачалов Бозгунбаев иккисини «асанакуновчи» томонлар еталаб чиқариб қўйишганини айтиб берган.

*Касаба уюшмалар федерациясида ягона етакчи тайинлангандан бери жанжал тўхтамайди. Шу сабаб 25 декабрда федерацияда икки бўлак съезд ўтиб, икки етакчи тайинланган. Уларнинг бири Мирбек Асанакунов бўлса, иккинчиси Сагин Бозгунбаев.

«Биз милицияга ариза ёзиш учун иш жойимизга келганимизда икки киши кириб, куч билан бинодан судраб чиқди. Жароҳатландик, айримларини нафаси тиқилди. Бироқ милиция бино ичида турса ҳам ҳеч қандай чора кўрмаган», — деб билдирди Карачалов.

У муштлашув вақтида 5 одам жабрланганини, уларнинг орасида Карачаловнинг ўзи ва Бозгунбаев ҳам борлигини қўшимча қилди.

«Акипресс» нашри ҳам Қўшинлар уйида муштлашув бўлганини хабар қилди. У Бозгунбав эса номаълум кишилар уни иш ўрнига йўлатмаётганини билдирган. Воқеа бўлган жойга патруль милицияси ходимлари келган.

Касаба уюшмалари федерациясидаги жанжал

Қирғизистон Касаба уюшмалари федерациясидаги жанжал 2020 йилнинг декабридан бери давом этади. Ташкилотнинг ўзидан билдирилишича, собиқ етакчи Мирбек Асанакунов муассасага келиб, ўзбошимчалик билан раҳбарни ўрнини эгаллаб олган.

Бундан ташқари, қурувчилар касаба уюшмасининг бошлиғи Элдияр Карачалов аввалроқ Асанакунов ташкилотни аянчли аҳволга олиб келганини ва хизматидан 2020 йили кетиши кераклигини билдирган.

Асанакуновнинг тарафдори — Жээнбек Осмоналиев ҳеч қандай рейдерлик босиб олиш бўлмаган деб интервью берган. Унинг айтишича, касаба уюшмаси раҳбарсиз қолгани сабаб барча пул ва моддий операциялар тўхтатилган. Шу сабаб профсоюз ходимлари деярли бир йил давомида молияланмай қолган.

Шунингдек у 10-декабарда ўтган кенгашга 14 одам қатнашганини қўшимча қилган. Шу туфайли Асанакуновнинг тарафдорлари у ўз ўрнига қайтиб келиб, уларнинг муаммосини ҳал қилиб беради деган хулосага келишган.

25 декабрда ҚКУФда икки навбатдан ташқари йиғин ўтиб, унда федерациянинг икки етакчиси сайланган — биринчисида Асанакунов, иккинчиси Бозгунбаев.