ДРХ бир манзилга 10дан ортиқ одамни рўйхатга олишни тақиқлади

315

Давлат рўхйтаг олиш хизматининг етакчиси Акин Мамбеталиев 2021-йилдаги президентлик сайловига тайёргарлик кўриш бўйича брифингда ДРХ бир квартиради ёки бир уйда 10дан ортиқ одамни рўйхатга турғизишга тақиқ қўйилганини маълум қилди.

«Баҳорда, маҳаллий кенгашга сайловлар ўтаётганда “чўзилувчи квартиралар” пайдо бўлди, шундан кейин биз рўйхат бўйича қарорга ўзгартиришларни киргиздик. Ҳозирда қаттиқ назорат ўрнатилди», — деди Мамбеталиев.

Унинг қўшимча қилишича, энди шахсни рўйхатга олиш учун уй эгаси биометрик идентификациядан ўтиши керак, шу билан фуқарога унинг уйида рўйхатга туришга рухсат берилади. «Агар 10дан ортиқ одам рўйхатга олинса, ваколатли ходимга белги берилиб, у ИИВга, МСКга ҳамда маҳаллий ҳудудий бошқармага чора кўриш учун ариза жўнатади», — деди ДРХнинг етакчиси.

2020-йилнинг февраль ойида ДРХ Ўш, Тўқмоқ ҳамда Қоракўл шаҳарларида апрелда ўтувчи маҳаллий кенгашга сайловнинг олдида сайловчиларнинг оммавий рўйхатга олинаётганини аниқлаган. Апрель ойидаги сайловлар Қирғизистонда коронавирус эпидемияси сабаб жилдирилган.

Натижада яқинги аҳоли пунктлардаги одамларни биргина уй ва квартираларда оммавий рўйхатга олиш юз бергани маълум бўлган. ДРХ Ўш, Қоракўл ва Тўқмоқда 2020-йилнинг февралидаги қайта рўйхатга олинишларнинг сонини «аномал» деб атаган. ДРХнинг маълумотига кўра, бу ишни текширган комиссия «ҳудудий бўлимлардаги ходимлар тарафидан фуқароларни қайд қилишда бир қатор хатоларга йўл қўйилгани»ни аниқлаган.

Ўшанда вазифаларини талабдагидек бажармагани учун ЗАГСларнинг ҳудудий бўлимларининг  44 нафар ходимига ва КТБларнинг раҳбарларига нисбатан тартиб жазолари кўрилади.

Оммавий рўйхатга олиш фактлари аниқлангандан кейин ДРХ фуқароларни яшаган ери бўйича рўйхатга олишда янги қоидаларни киргизган. Фуқаролар ва турар жойнинг эгаси рўйхатга туришга ариза топширишда «Face ID» технологияси бўйича идентификациядан ўтиш мажбурияти юкланган.