Президентнинг вазифасини бажарувчи Талант Мамитов 20-декабрда Жалолобод вилоятининг Нокен туманига бўлган иш сафарида маҳаллий аҳоли билан учрашган. Мамитовнинг Нокенга бориши жанубий регионларни айланиб юрган сафдош дўсти Садир Жапаровнинг тарғибот сафари билан бир вақтга тўғри келди.
Мамитов 2020-йилнинг октябридаги парламент сайлови кўплаган қонун бузарликлар билан ўтганини, мамлакатдаги тартибсизликларга ҳамда оммавий тўқнашувларга олиб келганини айтди.
«6-7-октябрда Қирғизистонда тартибсизлаклар юз бериб, оқибатда ҳукумат тинчлик йўлиб билан алмашди. Аҳолининг норозилигига парламент сайлови кўплаб қонун бузарликлар билан ва адолатсиз ўтгани, шунингдек республикада самарали ўзгаришлар бўлсмагани сабаб бўлди», — деди Мамитов.
Унинг айтишича, ҳозирги вақтдаги биринчи мақсад — «адолатли ва шаффоф сайлов ўтказиш».
«Республиканинг тарихида биринчи марта бошқарув шаклини халқ ўзи танлайди. Биз адолатли ва шаффоф сайлов ўтказишга бор кучимизни сарфлаймиз. Чунки Қирғизистоннинг келажаги шунга боғлиқ», — деди президент вазифасини бажарувчи.
Талант Мамитов ва «Қирғизистон» партияси
4-октябрда ўтган парламент сайловига президентнинг вазифасини бажарувчи Талант Мамитов «Қирғизистон» партиясининг қаторида борган. Мазкур партия билан «Мекеним Қирғизистон» ҳамда «Биримдик» партияларини 4-октябрдаги сайлов вақтида маъмурий ресурс қўлланишга ва сайловчиларнинг овозларини сотиб олишга айблашган.
Август ойидаёқ айрим сиёсий иттифоқларнинг аъзолари МСКга мурожаат қилиб, сайловга қайд этилиш учун ҳужжатларини кечиктириб олиб келган партияни сайлов кампаниясидан четлатишни талаб қилишган.
Барча партиялар 24-август оаат 18:00га қадар Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларини топшириши керак эди. Аммо назорат камераларидаги видеода «Қирғизистон»нинг вакили МСКга соат 18:01да келгани ёзилиб қолган.
Унда МСК назорат камераларнинг соати 13 дақиқа олдида эканини айтиб чиққан. МСКга кириб-чиққанларни расмийлаштирувчи журналда эса «Қирғизистон» партиясининг вакили келган вақтни 17:59 деб тузатиб қўйишган.
Бундан ташқари, партиянинг аъзоси Дастан Жумабеков ҳам қонун бузган. У янги туғилган келинчакка «суюнчи» қатори пул бергани жамоатчиликда қизғин муҳокама яратган.
Сентябрь ойининг ўрталарида Дастан Жумабеков парламентнинг спикери хизматида ишлаб турганда, Талас вилоятидаги янги туққан аёлнинг фарзандига Дастан деб исм қўйгани учун унга 50 минг сом берган.
Ўшанда ҳуқуқ ҳимоячилари ИИВ ва Бош прокуратурага мурожаат қилиб, Жумабековни жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилишган.
МСКнинг собиқ аъзоси Атир Абдрахматова Дастан Жумабековни ёки бутун «Қирғизистон» партиясини сайлов кампаниясидан четлатиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилган. Чунки совға бериш тўғридан-тўғри сайловчининг овозини сотиб олиш бўлиб ҳисобланишини у билдирган. Аммо МСКнинг 18-октябрдаги йиғинида овоз беришда Абдрахматованинг таклифи ўтмаган.