Фаол ва «Реформа» партиясининг аъзоси Эркин Нурбаев президентликка номзод Садир Жапаровни дебатга чақирди. Нурбаев ўзининг чақириғини фейсбук саҳифасига жойлади.
Нурбаев Жапаровнинг 7-каналга берган интервьюсидаги маълумотидан норози эканини ёзди. Унда Жапаров интервью бераётиб Конституциянинг янги лойиҳасига фақат «тушунчаси йўқ ёш болалар» қарши чиқаётганини айтган.
«Садир жаноблари, ўша тушунчаси йўқ ёш болалар чет ўлкада билим олган ва ўзининг тармоғида кўп тажрибага эга бўлган Қирғизистоннинг ёшлари. Сизга қараганда шу жаноблар ва хонимлар Конституциявий ҳуқуқ ва сиёсий фанлар бўйича ўзларининг илмий ишларини чет давлатларининг машҳур ўқув юртларида ёқлаган», — деб ёзди Нурбаев.
Қирғизистонлик ёшларни амалдорга қараганда орти тоза, ҳеч қандай шубҳали, ифлос ишлари йўқ деб қўшимча қилди Нурбаев.
«Сизга ўхшаб шубҳали жойдан, шубҳали дипломга эга бўлмаган. Сизга ўхшаб Бакиевнинг ёнида юрмаган. Сизга ўхшаб шубҳали ишлар қилмаган. Сизга ўхшаб ҳукуматга ташланмаган. Сизга ўхшаб фикрини ҳар куни ўзгартирмаган. Улар системали равишда, фанга таянган аргументлар ва маданиятли сўзлар билан айтмоқда. Бундай риторикани қўйинг», — деб ёзди фаол.
У Жапаровни ўзи ёки бошқа ёш фаолларнинг бири билан дебатга чиқиб, бутун қирғизистонликлар олдида ўзи таклиф қилган янги Конституцияни муҳокама қилишга чақирди.
“Шу ерда кимнинг тушунчаси йўқлигини бутун қирғиз халқи кўрсин, солиштирсин. Текебаев айтгандай «дўст-секретарингиз»нинг каналига чиқиб сўзлаганингиз сизга обрў олиб келмайди. Бошидан тўғри ва қонуний йўлга тушинг. Кейин халқ ва тарих олдида кеч бўлиб қолади”, — деди Нурбаев.
«Ёшлар моҳиятини тушунмайдилар»
Президентликка номзод Садир Жапаров 23 ноябрда 7-каналга интервью берган. Бу канални унинг дўсти, МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев билан боғлашади. Жапаров митинглар ва конституциявий ислоҳотларга қарши бўлганлар бўйича фикрини айтди. Шунингдек у ёш фаоллар ҳақида ҳам салбий изоҳ берган.
Президентликка номзод депутат Ўмурбек Текебаев ташаббускор бўлиб, ёш болаларнинг бошини айлантиряпти деб ҳисоблайди.
«Ҳозир Ўмурбек Текебаев кафеда ўтириб олиб, ёшларнинг вакилларини навбат билан қабул қилмоқда. Уларга қандай гапиришни, нима дейишни ўргатмоқда.[…] Ҳозир ўлкада вазият шундай: агар ҳамма кўтарилса, кейин қийин бўлади. Биз 6 октябрда барчасини ўз қўлимизга олдик, энди яшириниб ўтирганларнинг ҳаммаси халқни ваҳимага сола бошлади», — деб билдирди Жапаров.
7-канал эса Текебаевни танқид қилган бир қанча материал эълон қилди.
«Ханституция»
Ўлкада конституциявий реформа ўтказиш — Садир Жапаров билан Камчибек Ташиевнинг «Мекенчил» партиясини сайловдаги дастурида ёзилган. Сиёсий инқироз бошланиб, Жапаров тарафдорларнинг ёрдами билан озодликка чиқиб, президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр бўлгандан бошлаб ислоҳот керак деб айта бошлаган. Унинг айтишича, Қирғизистон президентлик ўлка бўлиши керак.
Конституциянинг янги лойиҳаси 17 октябрда жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, халқ оғзига «Ханституция» деган ном билан олина бошлади. Янги Конституциянинг муаллифи ва ташаббусчиси деб кўрсатилган айрим депутатлар ҳужжатни кўришмаганини ва уни ишлаб чиқишга қатнашмаганини айтишди.
Бир гуруҳ сиёсатчилар лойиҳани авторитаризмга ва Бакиевнинг даврига, ҳамда ўрта асрларга қайтиш деб атаб, агар у қабул қилинса, халқнинг эркинлигини чеклашидан хавотирда. Собиқ президент Роза Отунбаева фуқаровий назорат қўмитасининг йиғинида мазкур Конституция кучга кирса, дунё давлатни тан олмай, унга ёрдам беришни тўхтатади деб билдирган.
Бошқа сиёсатчилар эса Жапаров юристларнинг тутқунида қолди деб ҳисоблашади. Шунингдек, президентлик бошқарув формаси, давлатнинг асосий органи қатори халқ қурултойи ва бошқа бир гуруҳ идеялар ҳужжатда Жапаров озодликка чиққандан кейин қилган билдирувларида ҳам айтилган.
Депутат Канат Исаев эса лойиҳанинг муаллифи Садир Жапаров эканини очиқ билдирган, бироқ лойиҳанинг муаллифларини расмий рўйхатида унинг фамилияси йўқ. Садир Жапаровнинг собиқ маслаҳатчиси Акилбек Жапаров лойиҳани ишлаб чиқишга Президент аппарати қатнашиб, бу ҳолатда президентнинг ваколатларини ва премьер-министр Садир Жапаровнинг ғояларини ҳам ҳисобга олинганини тасдиқлаган.
22 ноябрда Бишкекда Конституцияга ўзгартириш киритишга қаршиларнинг тинчлик митинги ўтган. Юришга юзлаган одамлар қатнашган — улар «ханституцияга йўл бермаймиз» деган ёзувлари бор плакатларни кўтариб келишган. Шунингдек, инсон ҳуқуқи, сўз эркинлигига босим ўтказмаслик, демократия ва парламентаризмга йўл очиш бўйича талаблар бўлган.