Президентнинг матбуот котиби: Жапаров резиденцияда яшаш ҳуқуқига эга

Садир Жапаров 20 ноябрь куни фейсбук саҳифасига «Ала-Арча» давлат резиденциясидаги президентнинг иш кабинетида штандартнинг (давлат байроғи) ёнида тушган суратини жойлади.

 

*Бу сурат ижтимоий тармоққа Садир Жапаровнинг номидаги аккаунтга жойлаштирилган. ОАВлари бу амалдорнинг расмий саҳифаси деб иқтибос қилишди. Бироқ бу саҳифа Садир Жапаровга тегишли эканлиги бугунга қадар фейсбукнинг тасдиқномасидан ўтмаган. Жапаровнинг матбуот котиби Дастан Дуйшўкеев ОАВга Жапаровнинг ижтимоий тармоқда биргина расмий аккаунти борлигини, бироқ бу у қайси эканини очиқ айтмаган.

Эълон қилинган сурат ижтимоий тармоқ жойдаланувчиларининг норозилигига сабаб бўлган. Улар Жапаров президент вазифасини бажарувчининг ваколатларини топширгандан кейин штандартга эга бўлолмайди ва давлат резиденциясида яшай олмайди деб ёзишган.

 

Садыр Жапаров аттуу катардагы жаран Кыргыз Республикасынын Президентинин желегин өзү менен кошо көтөрүп жүргөн жокпу?...

Опубликовано Маратом Тагаевым Четверг, 19 ноября 2020 г.

«Садир Жапаров исмли оддий фуқаро Қирғизистон Республикаси Президентининг байроғини ўзи билан олиб юрмаяптими? Президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитовга ўтказиб бериши керак эди. Мамитовнинг кабинетида йўқ», — деб ёзган интернет фойдаланувчиси Марат Тагаев.

Президентнинг ахборот бўлимининг етакчиси Нургази Анаркулов 24.kg агентлигига берган интервьюсида, Садир Жапаров давлат резиденциясида яшашга ҳақли эканини билдирди.

Унинг айтишича, Жапаров ҳукумат раҳбари вазифасини вақтинча тўхтатган ва у ҳамон премьер-министр бўйича қолмоқда.

«Шу сабаб унинг давлат резиденциясида яшашга тўлиқ ҳаққи бор. Бироқ у ерда вақтинча яшашга ҳақли эканини таъкидлайман. Озиқ-овқат, алоқа ва бошқа керакли нарсалар билан у ўзини-ўзи таъминламоқда», — деди Анаркулов.

Садир Жапаров президентлик сайловига қатнашиш учун 14 ноябрда президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министрлик ваколатларини ўтказиб берган.

Садир Жапаров президентликка номзодини қўйгандан бери президент вазифасини унинг сафдоши, парламент спикери Талант Мамитов бажармоқда, премьер-министр вазифасини эса вице-премьер-министр Артём Новиков ўзи зиммасига олган.