Жогорку Кенеш сайтида 17-ноябрда парламентнинг 80 депутати таклиф қилган Конституциянинг янги лойиҳаси эълон қилинган. Эртаси куни айрим халқ вакиллари мазкур қонун лойиҳасига қўл қўйишмаганини, ташаббусчи гуруҳга кирмаганини ҳамда ўқишмаганини билдиришди.
Депутат Айгерим Бешимбаева Sputnik нашрига берган интервьюсида Конституциянинг янги лойиҳасига қўл қўймаганини айтган. Шунингдек ташаббусчилар таклиф қилган тузатишларга ҳам қарши эканини таъкидлади. Бешимбаеванинг фамилияси қонун лойиҳасини таклиф қилган 80 депутатнинг орасида бўлган.
«Мен Конституциянинг янги лойиҳасини таклиф қилмаганман. Изоҳ ҳам бермоқчимасман. Мен таклиф қилинаётган ўзгартиришларга маъқул эмасман ва имзолаган эмасман», — деб билдирди Бешимбаева.
Қонунга тузатиш киритган депутатларнинг рўйхатидаги депутат Иса Ўмуркулов ҳам Конституциянинг янги лойиҳасини кўрган эмаслигини билдирди. Унинг айтишича, у парламент депутатлари таклиф қилган 2021-йилнинг 10-январида референдум ўтказиш таклифига қўл қўйган.
«Мен референдум ўтказишни имзоладим. Муаллиф қатори қатнашган эмасман. Конституциянинг янги лойиҳасини кўрганмадим ҳам, ўқимадим ҳам. Албатта, энди лойиҳани ўқиб чиқаман», — деди Ўмуркулов.
Шунингдек, Ўмуркулов Конституциянинг янги матнининг муаллифи ким эканини билмаслигини қўшимча қилди.
Яна қайси депутатлар лойиҳа билан танишмаган?
Бу вақтгача парламент депутати Эмил Токтошев видеомурожаат юбориб, Конституцияга тузатиш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасига қўл қўймаганини айтган. Унинг айтишича, у бош қонунга тузатиш киритиш бўйича қонун лойиҳасининг муаллифларидан бири эканини ижтимоий тармоқлардан билган.
«Бир кун олдин Жогорку Кенешда бир қанча депутатлар Конституцияни ўзгартириш бўйича ташаббус гуруҳига имзо йиғилаётганини билдиришди. Мен парламентаризмни маъқулловчи қатори шу жараёнга қатнашиш ниятида қўл қўйиб берганман. Бироқ кеча Жогорку Кенешда шу гуруҳнинг аъзоларидан лойиҳани сўраганимда, менга тайёр лойиҳани кўрсатишди. Мен рози эмаслигимни билдирдим. Бу сўзимни ўша ерда турган депутатлар ҳам тасдиқлайди. Мен доим парламентаризмни маъқуллаб келдим ва шу позициямда тураман», — деб билдирган депутат.
Яна бир депутат Канибек Иманалиев Конституция ёзишга қатнашмаганини айтган. Бироқ Иманалиев ташаббусчи гуруҳнинг рўйхатида бўлмаган. Фақатгина, депутат партиядоши Токтошевни қўлламоқчи бўлган кўринади.
«Мен, Дастан Бекешев ва Эмил Токтошев бу Конституциянинг лойиҳасини ёзишга қатнашган эмасмиз. Келажак хавф остида, бирга курашайлик», — деб ёзган Иманалиев.
Ташаббусчи гуруҳнинг рўйхатидаги яна бир депутат Пархат Тулендибаев 24.kg агентлигига берган интервьюсида, бош қонунга тузатиш киритишнинг асосий жойлари билан танишганини айтган.
«Мен тахминан биламан. Яхши таклифлар бор, қолганини халқ ўзи танлаб олади. Асосий жойларини ўқиб чиқдим. Конституциянинг лойиҳаси яна муҳокама қилинади», — деган у.
Яна бир парламентарий Тазабек Икрамов «бу халқ истаги бўлгани сабаб» қонун лойиҳасига қўл қўйганини билдирган.
«Имзолашдан олдин менда бироз гумон бўлган. Бироқ менга бу халқнинг истаги деб айтишган. [...] шу сабаб мен унга имзо қўйдим, сабаби кўпчилик истайди», — деб билдирган Икрамов.
Бош қонунга тузатиш киритишга қарши
Конституцияга ўзгартириш киритишни 81 депутат таклиф қилган — Уларнинг орасидан кўпи «Мекеним Кыргызстан», «Биримдик» ва «Кыргызстан» партиялари қаторида натижаси бекор қилинган парламент сайловига қатнашишган.
Депутат Дастан Бекешев эса қонун лойиҳасини қочқин президент Курманбек Бакиевнинг юристи ёзганини, уни «Бакиевларнинг 2010-йилдаги 7-апрель воқеаси учун ўч олиши» деб атади.
Конституцияга ўзгартиришларни қабул қилиш бўйича референдумни 2021-йилнинг 10-январида, муддатсиз президентлик сайлови билан бирга ўтказиш режалаштирилмоқда. Бироқ олдин Садир Жапаров президент вазифасини бажарувчи қатори аввал президентлик сайлови ўтишини, кейин референдум, охирида эса парламент сайлови ўтказамиз деб айтган.
Собиқ депутат Садик Шер-Нияз ҳам ўлканинг асосий қонунига тузатишлар киритишга қарши фикр билдирди.
«Агар Конституциянинг бу варианти қабул қилинадиган бўлса, ўлка тоталитаризм томон йўл олади. Конституциянинг янги лойиҳаси — бу икки президентлик муддат, Жогорку Кенешга устиворлик қилади дейилган “халқ қурилтойи”, ҳукуматни такрорлаган маҳсус тазилган механизмлар, бундан ташқари ҳукуматнинг қонун чиқариш қисмини қўлга олиш ҳаракати. Буларнинг ҳаммаси — подшоҳлик бошқаруви томон йўл», — деб ҳисоблайди сиёсатчи.
Унинг фикрича, агар қирғизистонликлар референдумда шу янги қонуннинг редакциясини қабул қилса, ўлкани «автократ» бошқаради ва бу Қирғизистондаги демократияни ривожланишини «ортга кетиши» бўлади.
«Мен ҳайрон қолдим, депутатлар қандай қилиб шу лойиҳага маъқул деб қўл қўйишди? Президент қонун чиқариш ва суд ҳукуматини тўлиқ ўзига қаратмоқда. Мен айтгани сўз тополмаяпман!» — деб ғазабланди «Ата Мекен» партиясининг собиқ депутати.
Шу куни тунда, Конституциянинг янги лойиҳаси эълон қилинганда, тузатишларни танқид қилган фикрлар юристлар, айрим депутатлар ва ижтимоий тармоқнинг фойдаланувчилари томонидан ёмғирдай ёғила бошлаган.
Юрист Сания Токтогазиева янги Конституцияни қабул қилишга қарши чиқди. Унинг айтишича, бу қонун Қирғизистонни авторитаризмга олиб келади.
Ижтимоий тармоқларда бош қонуннинг лойиҳасига «Ханституция» деган ном берилди.
«Акаев, Бакиев камлик қилибдида. Бизда улардан ўтган янги хон бўлади. Садир Жапаров тарафдорларининг ҳаммаси кейин унга қарши ҳеч нарса деёлмай қолади. Турмага тушасизлар ёки МХДҚчиларнинг, қолаверса УКТ олдидан ўтиб турасизлар», — деб ҳисоблайди Бекешев.