Жогорку Кенеш сайтида 17-ноябрь куни янги Конституциянинг лойиҳаси эълон қилинди — у жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди. Лойиҳанинг ташаббусчилари бўлиб Жогорку Кенешнинг 80 депутати чиқмоқда.
Депутатлар Конституцияга тузатишлар киритиш бўйича референдумни 2021-йилнинг 10-январида ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда эълон қилинган ҳужжатнинг 1-моддасида ёзилган.
«Қирғизистон Республикаси ҳудудида якшанба кунга, 2021-йилнинг 10-январига референдум (халқ овоз бериши) ўтказиш тайинланган».
Муддатидан олдинги президентлик сайлови ҳам шу кунга белгиланган. Демак, ҳукумат президентлик сайлови билан Конституция бўйича референдумни бир кунда ўтказмоқчи.
Олдин Садир Жапаров президент вазифасини бажарувчи қатори аввал президентлик сайлови ўтади, кейин референдум, охирида парламентик сайловини ўтказамиз деб айтган. Жапаров янги Конституция ҳақида гап бошлагандан тортиб янги Конституция лойиҳасини сўраш бўйича кампания бошланган — кампания лойиҳа эълон қилинмасдан бошланган. Уни сиёсатчилар, сиёсатшунослар ва бошқа шахслар қўллаган. Юристлар эса танқид қилишган.
Жапаров биринчи марта Конституцияга қандай ўзгартиришлар киритишни исташини айтиб берганда, юристлар бу тузатиш эмас, Конституцияни алмаштириш деб айтишган. Шунингдек, парламентнинг олтинчи чақирилиши бундай жиддий қонун лойиҳасини таклиф қилиш ҳуқуқига эга эмас.