«Клооп» Юстиция министрлигига қарши судда енгди, муассаса ҳужжатларни беришдан бош тортган эди

385

Бишкекнинг Маъмурий суди «Клооп»нинг Юстиция министрлигига қарши даъвосини қаноатлантирди. «Клооп» суддан муассасанинг журналистларга компаниялар ҳақидаги ҳужжатларнинг нусхасини бермаслик учун қўлланилган буйруғини бекор қилишни сўраган. Сабаби бу журналистларнинг суриштирув бўйича ишини қийинлаштиради. Суд вазирликнинг буйруғини яроқсиз деб топди.

«Клооп»нинг адвокати Фатима Якупбаева суд мажлисида Юстиция министрлигининг компаниялар ҳақидаги ҳужжатларни беришни тақиқлашга ҳуқуқи йўқ эканлигини билдирди. Бундан ташқари, юрист буйруқ сабабсиз қабул қилинганини, чунки муассаса олдин бу маълумотларни бериб келган, бироқ 2019 йилнинг ярмидан бермай қўйган.

“Биз бу нимага боғлиқ эканини билмаймиз. Биз бу ерда «Клооп»га резонансли суриштирувлар сабаб ўзгача муносабат бўлмоқда деб ҳисоблаймиз. Қонун бузилди деб ҳисоблаймиз. Биз суддан вазирлик буйруғини бекор қилишини сўраймиз”, — деб билдирди у.

Якупбаева судга Юстиция вазирлиги олдин «Клооп»га компанияларнинг рўйхатга олиш, қайта рўйхатга қўйиш ва бошқа маълумотлардан нусхалар бериб келганини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатди.

Якупбаева таъкидлашича, журналистларни кимни қаерда яшаши, компаниялар эгаларининг паспортдаги маълумотлари қизиқтирмайди. Журналистларга фирмаларнинг устав капитали ҳақидаги маълумотлар керак, бироқ ҳозирда улар маълумот беришдан бош тортишмоқда.

Юстиция вазирлигининг вакили Жанара Замирбек қизи муассаса компаниялар ҳақидаги ҳужжатларни бермайди, сабаби персонал маълумотларни ҳимоя қилади деб туриб олди. Бундан ташқари, вазирлик компаниялар ҳақидаги маълумотни бермаслиги керак, чунки бундай хизмат кўрсатиш белгиланмаган.

«Маълумот бериш талаб қилинганда — жавобгар юстиция вазирлигида, ҳужжатларни нусхаларини талаб қилишганда — вазирлик уларни беролмайди. Бу бошқа давлат хизмат кўрсатиши», — деб билдирди муассаса вакили.

Судья нима сабабдан юстиция вазирлиги 2019 йилнинг ярмигача «Клооп»га ҳужжатларни бериб, кейин беришдан бош тортганига қизиқди.

«Мени тушунишим бўйича, Юстиция вазирлиги яшаган жойини шахсий маълумот деб ҳисоблайдими? Бироқ олдин шундай маълумотлар бор ҳужжатларни бериб келгансизлар. Менинг саволимга жавоб берсангиз, ҳозир ҳужжатларни беришга нима тўсқинлик қилмоқда? Нима сабабдан? Нима асосида? Олдин қонунни бошқача тушунганмидингиз? Ёки бошқа меъёрий-ҳуқуқий актлар бўлганми?» — деб сўради судья.

Бу саволга юстиция вазирлигининг вакили олдин ходимларнинг бефарқлиги сабаб ҳужжатларни бериб келган деб жавоб берди.

«Олдин шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ҳақида ҳукуматнинг топшириғигина бўлган. Балки, баъзан ходимлар ўз вазифаларини аниқ бажармагани сабаб ҳужжатларни берган ҳолатлар бўлгандир», — деди у.

Мажлисда суд «Клооп»нинг даъвосини қаноатлантириб, Юстиция вазирлигининг буйруғини яроқсиз деб топиш бўйича қарор чиқарди.