Маданият вазирлиги давлат идораларига музейга тегишли суратларни илишни тақиқлади

355

Маданият вазири Нуржигит Кадирбеков давлат ишхоналарига музей экспонатларини беришни тақиқловчи қонунга қўл қўйди. Вазир Оқ уйдан саккизта қимматбаҳо сурат, уларнинг орасида Суймўнкүл Чокморов ва Гапар Айтиевнинг асарлари йўқолгандан кейин давлат муассасаларининг биноларини ичини санъат асарлари билан безашни тақиқлади. Бу вақтгача давлат муассасаларининг ичини безашда музейлар фондининг буюмларидан фойдаланиб келинган.

6 октябрга ўтар кечаси, аниқроғи, Оқ уй босиб олингандан кейин саккиз сурат йўқолган. Митинг эртасига парламентнинг биносига музейнинг ходимлари келиб, ревизия ўтказиб, суратларни қидиришган. Улар ҳукумат уйининг тартибсиз бўлган ҳолатини кўриш учун келган ўнлаган одамларга ишга тўсқинлик қилмасликни ва музей мулкига тегмасликни илтимос қилишган. Ўша вақтда бинодаги ёнғин ўчирилиб, юзлаган ҳужжатлар йиртилиб, жиҳозлар ва ойнак-деразалар цинган ҳолда бўлган.

6 октябрдаги воқеалардан кейин 12 сурат топилган. Улар ҳозирда музей омборида сақланади. Тўрт сурат яроқсиз бўлиб қолган. Улар Абдирай Осмоновнинг «Жайлоодо», Мирза Ўмуркуловнинг «Советтик аянт», Батир Жалиевнинг «Жайлоодо» ва «Ошто совет бийлигинин орношу» номли суратлар.

 

Гапар Айтиевнинг «Чолпон-Атадагы кеч» сурати ҳам йўқолган. Бундан ташқари, Суймўнкул Чокморовнинг «Гулдоо» ва «Фазан тартилган пейзаж», Петр Куринскихнинг «Ардагердин үй-бүлөсү», Сүйүтбек Тўрўбековнинг «Базар», Александр Духаниннинг «Коммунизм» ва Сабирбек Акилбековнинг «Жеэк» номли асарлари ҳам йўқ бўлган. Бедарак бўлаётган расмлар орасида Леонид Деймантнинг «Пржевалск шаартндагт ат майдан» номли сурати ҳам бор.

Гапар Айтиев музейи суриштирувлар учун ҳужжатларни ҳуқуқ тартибот органлари билан божхона хизматига ўтказиб берган. Чунки асарларни сотувга чиқариш учун чет ўлкага олиб кетиш ҳаракати ҳам бўлиши мумкин деган гумон бор.