Садир Жапаров: Матраимовни қамашдан нима фойда?

1220
Бош вазир Садир Жапаров

Бош вазир ва президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров «Би-Би-Си» нашрига 21 октябрда интервью берди. Унда у Райимбек Матраимовни уй қамоғига чиқариш қарори ҳақида айтди. Шунингдек, Жапаров Матраимов қамалса, унда у «ўғирлади» дейилган пуллар давлатга қайтарилмай қолишини таъкидлади.

Жапаровнинг айтишича, Матраимовни қамаш бўйича қарорни ўзи қабул қилган. Сабаби исм-фамилиясини ўзгартириб, паспортини алмаштириб Дубайга кетишга тайёрланаётган бўлган.

«Агар у Дубайга чиқиб кетган бўлса, биз уни йиллаб қидирардик. Дубай билан қочиб кетганларни ўтказиб бериш бўйича шартнома йўқлиги учун уни ўтказиб ололмаймиз. Ҳозир беш йиллаб, ўн йиллаб қочиб юрганлар бор. Аввалги ҳукумат бирортасини ушлаб келиб, бир тийин тўктира олдими? Йўқ! Биз радикал қадамларга бормай, етти ўлчаб бир кесиб, давлатга ва халқ манфаатига фойда олиб келадиган йўлдан кетайлик. Охирида тергов ишлари боради, судга ўтади, суд қарор чиқаради», — деган ҳукумат раҳбари.

Шунингдек, Жапаров МХДҚнинг ходимлари Матраимовни қўлга олгандан кейин унга «қамаймиз» деб билдиришганини қўшимча қилди.

«Тўхтаб туринглар, етти ўлчаб, бир кесайлик деб айтдим. Сабаби бундан икки йил олдин Атамбаевни [Алмазбек Атамбаев — таҳр.] қамадингиз. У Райимдан уч марта бой, миллиардлари бор. Бир тийин тўктирдингизми? Икки йилдан бери давлат ҳисобидан боқяпмиз. Кулматовни [Кубаничбек Кулматов — таҳр.] қамадингиз. Райимдан икки марта бой, давлатга икки тийин тўктирдингизми? Йўқ! Уни ҳам давлат ҳисобидан боқяпмиз. Худди шундай Албек Ибраимов, Сапар Исаков...», — деди Садир Жапаров.

Жапаров Матраимовни жамоатчиликнинг талаби билан қамаса бўлишини билдирган, бироқ бу йўл билан борсак бюджетга пул тушмай қолади деди. Агар пулларни давлатга қайтариш шартига Матраимов кўнмаса, унда қамалар эди деб таъкидлади. Унинг айтишича, давлат бюджетидаги танқислик йил охиригача 30 млрддан ортиқ суммани ташкил қилади.

«Райимни ҳозир олиб бориб беш сонияда қамасак бўлади. Тўрт деворда ётаверади. Бироқ бир тийин бермайди. Сабаби унинг ўзи қамалгандан кейин ҳисоблари ёпилади. Аниқроғи қустира олмаймиз. Суд жараёни йиллаб давом этади. Агар ҳозир қамоққа олиб, кейин ишни тергов қиламиз десак, мулкини мусодара қиламиз десак, унда бир уйини ёки машинасини, майли бир объектини олайлик. Бироқ у 24 миллион эмас, 2 миллионга етмаган мулк бўлади», — деб тушунтирган Жапаров.

«Коррупционерларни ушлаймиз, ўғирлаганини қустирамиз»

Бу вақтгача Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раҳбари Камчибек Ташиев ҳам Жапаров билан ҳамфикр эканлигини билдирган. У коррупционер деганларнинг ҳаммасини қамамасдан ўғирлаган пулларини тўлатиб, кейинги жиноятларини тўхтатиш у раҳбарлик қилаётган муассасанинг асосий мақсади эканини таъкидлади.

Бундан ташқари, МХДҚнинг етакчиси бўлиб борганига уч кун бўлганига қарамай, ўғирланган маблағлардан 2 млрд сомдан ортиғини ундирганини айтган.

Камчибек Ташиев МХДҚ етакчиси бўлгандан кейинги биринчи матбуот анжуманида, ОАВларининг суриштирувларида Матраимовларнинг оиласи ҳақида айтилган фактларни ўрганиб чиқамиз деб сўз берган. Райимбек Матраимовни қўлга олиш бўйича буйруқ бериб, агар унинг айби бўлса жавобгарликка тортилади деб ишонтирган.

Райимбек Матраимовнинг қўлга олиниши

Божхона хизматининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов МХДҚнинг ходимлари томонидан 20 октябрда ушланган. Интернетга тарқалган суратларда махсус хизматнинг вакили Бишкекнинг ёқилғи қўйиш шаҳобчалирининг бири олдида Матраимовнинг қўлига кишан солаётганини кўриш мумкин.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Матраимовнинг қўлга олиниши «халқнинг босишнинг чораси» қатори сифатлашган. Шунингдек, интернетдаги суратлардан махсус хизматнинг вакиллари бўлган кишиларнинг юзи ёпилганини кўрса бўлади.

Журналист Али Токтокунов фейсбук саҳифасига юзи ёпилганларнинг бири МХДҚнинг Коррупция ишларига қарши курашиш хизмати раҳбари Салмоорбек Жумабеков эканини ёзган. Шу сабаб «қўлга олишни» ўзи шоу эканини таъкидлаган.

МХДҚнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, 2016 йилдан бошлаб Матраимов ва бошқа ходимлари божхона тизимидаги йирик коррупция схемасини тузишган. Унда «божхона хизмати орқали яширин даромад манбасидан» катта миқдордаги пулга эга бўлиб туришган. Бу коррупция схемаси давлатга катта миқдорда зиён келтирган, бироқ МХДҚдан келтирилган зарарнинг аниқ суммасини айтишмаган.

Ҳозирда МХДҚ давлатга қанча зарар келтирилгани ва божхонадаги коррупция схемасига алоқаси бор бошқаларни аниқлаш учун тергов олиб бормоқда.

20 октябрда Матраимовнинг эҳтиёт чораси қаралиб, уй қамоғига чиқарилган. Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман судининг қарори билан Матраимов «тергов билан ҳамкорлик қилгани учун» чет ўлкага кетмаслик тилхати асосида бўшатилган. Бу олдин «жиноий ҳаракатларидан» келтирилган зиён ўрнини тўлдиришга, МХДҚнинг Коррупцияга қарши курашиш хизмати белгиланган 2 млрд сомни тўлашга тайёрлигини билдирган. Муассасанинг матбуот хизмати Матраимов МХДҚ ҳисобига бу сумманинг 80 млн сомини ўтказганини маълум қилган.

Райимбек Матраимов — «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг Қирғизистондан чиқариб кетилган 700 млндан ортиқ доллар ҳақидаги суриштирувининг асосий фигурантларидан бири.

2019 йилнинг май ойида «Азаттык» 700 млн долларни Қирғизистондан чиқариб кетилиши ҳақида ва бунга Райимбек Матраимовнинг алоқаси бор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги суриштирувни чиқарган. Кейинчалик Матраимовлар маблағларни чиқариб кетишга алоқаси борлигини инкор қилиб, финпол эса журналистларнинг сабабларини текшириб, чет ўлкада Матраимовларнинг мулки аниқланмаганини билдирган.