Видео: Атамбаев ва Исаковнинг машиналарига ўқ тегди

441

9-октябрда Бишкекдаги марказий майдонда собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва собиқ депутат Ўмурбек Бабановнинг тарафдорлари митинг ўтказишди. Кўп ўтмай бу ерга собиқ депутат Садир Жапаровнинг тарафдорлари келиб, икки томон ўртасида жанжал чиқди.

Можаро вақтида митингчилар бир-бирига тош отиб, Жапаровнинг тарафдорлари бўлган гуруҳ айрим намойишчиларга ҳужум қилишгани айтилмоқда. Жабрланганлар орасида «Ата Мекен» партиясининг номзоди Тилек Токтогазиев ҳам бор — дастлабки маълумотлар бўйича унинг бошига тош теккан. У миллий госпиталга етказилиб, ҳозирда аҳволи яхши, ўзига келди.

Алмазбек Атамбаев эса майдондан машинасига ўтириб кетишга ҳаракат қилганда номаълум киши унинг машинасига тўппонча билан бир неча марта ўқ отган.

 

Кейинчалик Атамбаевни машинасига теккан ўқнинг изларини кўрсатиб, тўппонча билан уни ўлдиришга ҳаракат бўлганини айтди. Бу ерда юрган журналистлар «елим ўқ билан отилиши мумкинлигини» таҳмин қилганда, Атамбаев елим ўқ зирҳли машинада бундай из қолдирмаслигини билдирган. Шунингдек, Атамбаев унга ҳужум бўлишини бир кун олдин билганини қўшимча қилган.

Атамбаев билан майдондан бирга қочган собиқ премьер Сапар Исаков ҳам унинг машинасига ўқ текканини билдирди. Бироқ жойланган лавҳада унинг машинасига теккан ўқларнинг изини кўриш қийин.