Ўш: Марказий майдонга Жээнбековнинг тарафдорлари бўз уй тикди

453
Майдоннинг чети. Сурат Идирис Исаковнинг фейсбук саҳифасидан олинди

Ўш шаҳрида президент Сооронбай Жээнбековнинг тарафдорлари митинг ўтказишга тайёрланиб йиғилишмоқда. Улар майдонга ўнга яқин бўз уй тикишди.

Йиғилганларнинг мақсади «Қирғизистонда ва шаҳарда барқарорликни ўрнатиш» эканини айтишмоқда. Шунингдек, улар Жээнбековни ўз ўрнига қайтариш учун келишганини айтишмоқда.

«Бизнинг қонуний президентимиз ўз ишини давом эттирсин деб Ўш вилояти бўйича ҳар бир қишлоқдан Жээнбековнинг тарафдорлари келдик», — деди майдонга йиғилганлардан бири.

Бугун шаҳар марказида учинчи марта митинг ўтмоқда. Бу вақтгача 7-6 октябрда президентнинг ва мухолифат партияларининг тарафдорлари йиғилиб, митинг ўтказишган. Митинг вақтида икки томон ёқалашиб ҳам кетган.

6 октябрда кечга томон майдонга йиғилганлар учга бўлинган — улар шаҳар ҳукуматига депутат Дуйшўн Тўрўкулов, мэр Таалайбек Сарибашов ва собиқ мэр Мелис Мирзакматов келиши керак деб талашган. Шу куни шаҳарга собиқ мэр Мирзакматов қайтиб келган. Сарибашовни депутатлар ишдан четлатиш бўйича таклиф беришгандан сўнг ҳукуматни депутат Дуйшон Тўрўкулов «эгаллаган».

Тартибсизликлардан сўнг Таалайбек Сарибашов ишдан кетиш ҳақида ариза ёзганини билдирган. 7 октябрда майдонга мернинг тарафдорлари йиғилиб, ўз ўрнида қолишини талаб қилган. Майдонга Сарибашовнинг ўзи ҳам чиқиб, уни тарафдорлари мэрияга олиб кириб, «ўрнида қолганини» айтишган. Ўша вақтда мерияни «эгаллаган» Тўрўкулов халқ олдига чиқиб, «тартибсизлик бўлмаслиги учун шундай қилинганини» билдирган.

Шундан сўнг Сарибашов билан Тўрўкулов халқ олдига бирга чиқиб, «қучоқлашиб, қўл олишган».