Бизда қанча координация кенгаши бор? Мамлакатни бошқаришга кимлар интилмоқда?

384

Қирғизистонда ҳозирда расмий президент бор, бироқ икки кундан бери ҳеч ким кўрмади, премьер-министр Кубатбек Боронов бошқа катта амалдорлар билан бирга истеъфога чиқди, айрим сиёсатчилар эса ўзларини турли лавзозимларга тайинлашмоқда.

Бир вақтда уч координация кенгаши ва премьер-министрликка Садир Жапаровнинг номзодини қўллаган гуруҳ тузилди. Бироқ, бир нарсани координациялашга ёки бирор бир кўринишга таъсир этувчи қонуний асос йўқ. Ваколатлар фақатгина олтинчи чақирилишнинг депутатларидагина бор.

Тузилиб қайта тарқаган кенгаш

6-октябрь куни фақатгина эски сиёсатчилардан иборат координация кенгаши тузилди. Унинг бошида парламентнинг собиқ раиси Адахан Мадумаров турган. Кенгаш йиғинига Ўмурбек Бабанов, Сапар Исаков, Жениш Молдокматов ва бошқалар келишган. Бундан ташқари, сайловга қатнашмаган, сайлов натижасини бекор қилиш талаби билан чиққан митингга алоқаси йўқ Темир Сариев ҳам буларнинг қаторида бўлган. Улар улар лавозим бўлиштириш билан машғул бўлган ҳамкасбларини танқид қилиб, парламент навбатдан ташқари йиғинга тўпланиб, янги премьер-министр сайлаш керак деган фикрларини айтишган.

Бу координация кенгаши аъзоларининг кўпчилиги собиқ президентлар вақтида ҳукуматда ўтиришган. Ёш авлоднинг сиёсатчиларидан атамекенчи Жанар Акаев бўлди. Бошқа ёшларнинг вакилидан ҳам, аёлларнинг вакилларидан ҳам кенгаш таркибида бўлмаган. Бироқ 5-октябрдаги митингда ёшлар ва аёллар бўлгани маълум бўлди.


Бу кенгаш бугун тарқаб кетди.


Жапаровни премьерликка туртган гуруҳлар

Шунингдек, парламентнинг айрим депутатлари «Бир Бол»нинг депутати Миктибек Абдилдаевни раис қатори қабул қилди. Премьер-министрлик лавозимига намойишчилар турмадан озод қилиган Садир Жапаров номзодини таклиф қилишди. Депутат Дастан Бекешовнинг айтишича, бунга уюшган жиноий гуруҳларнинг алоқаси бор. Бу фикрни депутат Жанар Акаев ҳам тасдиқлади.

Депутатлар «Достук» меҳмонхонасига бирдан келиб, ҳудди шундай тартибда Жапаровнинг номзодини қўллашларини ёзма равишда қолдиришди. Факт бўйича координация гуруҳига парламент сайловида «Биримдик», «Мекеним Кыргызстан» ва «Кыргызстан» партияларидан депутатликка номзодини қўйган олтинчи чақирилишнинг депутатлари аъзо бўлишган. Бироқ Жапаровнинг номзодини қўллаган депутатларнинг аниқ рўйхатини эълон қилган эмас.

Жапаровни сайлаш ёпиқ эшик ортида ўтиб, ОАВлари вакиллари киритилмаган. Залда 30га яқин депутат ўтирган, қолганларига ишончнома орқали ҳамкасблари овоз беришган. Бошқача айтганда, қарор қабул қилиш учун формал кворум таъминланган. Шундай бўлса ҳам юристлар Жапаровни премьерликка таклиф қилишда Конституциявий меъёрлар бузилганини айтишмоқда.

Бу гуруҳга Жапаров премьер бўлсин деб «Достук»нинг олдида митинг ўтказган одамларни ҳам қўшсак бўлади. Улар «Жапаров — президент» деган шиор билан уни қамоқдан чиқариб олишган.


Жапаров ривожланиш дастури борлигини айтиб, лавозимларни босиб олишни танқид қилиб, ҳаммаси қонун доирасида бўлиши керак деб айтмоқда.


Жапаров ҳозирда Камчибек Ташиев раислик қилган «Мекенчил» партиясининг ташкилотчиларидан бири. Бу партия парламент сайловига қатнашиб, бироқ овоз беришнинг расмий натижаси бўйича парламентга ўтмаган. Ташиев «Мекеним Кыргызстан» партиясига эгалик қилади деган Райимбек Матраимовни қўллаб келади. 2019-йили Ташиев Матраимовни коррупционер деган ОАВларини танқид қилган. Унда Райимбек Матраимов «оддий, яхши йигит» деб айтган.

Халқ координация кенгаши — булар «Ордо» партиясининг лидери Мирбек Мияров, «Мекен Ынтымагы»нинг раиси Темирбек Асанбеков, «Реформа»нинг аъзоси Урмат Жаныбаев ва «Ыйман нуру» сиёсий бирлашмасидан Чингиз Макешов. Кенгашнинг аъзолари Садир Жапаровни премьер қатори тан олмаслигини эълон қилишган. Булар 5-октябрда тузилиб, ҳозирча бўлинмай бирга келишмоқда.


Тез орада ҳукуматда бўлган турли партияларнинг лидерларидан иборат координация кенгаш улар билан бирлашмаяпти.


Ёш сиёсатчилар билан фаолларнинг маслаҳати

Биринчи координация кенгаши тарқаб кетгунга қадар бу барча эски сиёсатчиларнинг гуруҳини депутат Элвира Сурабалдиева айблаган. У Оқ уй босиб олингандан кейин ҳукуматда эски сиёсатчилар бўлмаслиги кераклигини, агар шундай бўлса ҳеч нарса ўзгармаслигини билдирган. Уни ҳукуматни 5-октябрда митингдан биринчилардан бўлиб кетиб қолган ёки унга умуман келмаганлар ўзаро бўлиша бошлашгани ғазаблантириб, у барча партияларнинг ёшларини бирлашишга чақирган.

Ёшлар бирлашган. Ўша куни 6-октябрда, Сурабалдиева ўз координация кенгашини йиғиб, люстрация учун митинг ўтказган.


Бу гуруҳда турли партиялардан чиққан ёш сиёсатчилар, фаоллар, шоу-бизнес вакиллари, юристлар ва кўнгиллилар бор.


7-октябрда партияларнинг ёшлари ва фаоллари «Жаннат» отелида йиғилиб, ўзларининг ёш ҳамкасбларини мансаб талашган лидерларидан ажралиб, ўзларига қўшилишга ундашди.

Улар Жапаровни хизматга келишини легитимсиз деб баҳолаб, премьер қатори тан олмасликларини айтишган. Улар қонунийлик билан президентга импичмент эълон қилишни талаб қилишмоқда. 7-октябрдаги митингда намойишчилар премьерликка ўзларининг номзодларини — қишлоқ хўжалиги тармоғида тадбиркорлик қилган, фаол Тилек Токтогазиевни таклиф қилишган.

Координация кенгашининг вакиллари премьерлик лавозимига номзодларни муҳокама қилиш учун ҳукумат уйига йиғилишди. Клара Сооронкулова кенгаш йиғинидан кетиб, «Реформа» партияси бирорта ҳам координация кенгашининг таркибига кирмагани ҳақида маълум қилган.