«Бутун Қирғизистон» партиясининг номзоди, Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Ўмурбек Суваналиев сўнги вазият сабаб ўлканинг хавфсизлик тармоғини назорат қилаётганини «Азаттык»қа билдирди.
«Ҳозирда президентнинг қаерда эканлиги бўйича маълумотим йўқ. Бироқ Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари қатори легитимли равишда ҳозир мазкур органда ишлаяпман. Ўлканинг хавфсизлиги, мудофаа тармоғини координация қиляпман. Мелис Турганбаев Жазо ўташ хизмати раиси қатори ўз лавозимига қайтиб, ишлаяпти», — деди Суваналиев.
Шунингдек, Суваналиев ИИМ раҳбарининг собиқ ўринбосари, «Бутун Қирғизистон» партиясининг номзоди Курсан Асановни Бишкек коменданти этиб тайинланди.
Юстиция министри, «Бир Бол» партиясининг номзоди Алмамбет Шикмаматов Бош прокурор вазифасини бажаряпти. Шикмаматов парламент сайловининг натижалари бекор қилинганини билдирди.
Бундан ташқари, у парламент сайловидаги қонунбузарликлар бўйича иш очилишини ва собиқ божхона ходими, журналистик суриштирувларнинг фигуранти Райимбек Матраимовга нисбатан жиноий иш қўзғалишини таъкидлаган.