Пойтахтнинг тез ёрдам хизмати берган маълумотга кўра, эрталабки соат 8:00да касалхоналарга 590 киши турли жароҳатлар билан мурожаат қилиб, бир киши вафот этди.
439 кишига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, абмулатория даволанишига жўнатилган.
Жароҳат олган 150 киши касалхонага ётқизилди. Уларнинг 13и жонлантириш бўлимида.
Бишкекнинг «Ала-Тоо» майдонида ҳуқуқ тартибот органлари билан сайловнинг натижасига қарши чиққан бир неча минг норозиларнинг ўртасида тўқнашув бўлди. Унинг натижасида 6 октябрь куни тонги соат учларда митингчилар «Оқ уй» билан МХДҚнинг биносига кириб боришди. Бундан ташқари Бишкек мэриясининг ҳам биноси митингчилар тарафидан олинган.
Сайлов натижасидан чиққан норозилик намойиши
Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида 5-октябрда таҳминан соат 11:00да сайловдан ўтмай қолган мухолиф партияларнинг муддатсиз митинги бошланган. Улар сайловни легитимсиз деб атаб, кўплаган қонун бузарликлар бўлганини таъкидлашади — овоз сотиб олиш, маъмурий ресурсни қўлланиш, сайловчиларга босим ўтказиш.
Митинг иштирокчилари сайловни тан олмасликларини билдириб, сайловни қайтадан ўтказишни талаб қилишган — «Ата Мекен», «Бир Бол», «Чонг Қазат», «Мекен Интимағи», «Социал демократлар», «Ордо», «Республика», «Мекенчил», «Бутун Қирғизистон», «Реформа».
Норозилик акциялари Норин шаҳрида ва Талас шаҳрида ҳам ўтмоқда.
Муаллиф: Расул Усоналиев