30-сентябрда Бишкек шаҳрида «Кырк уруу, жети дубан» ҳаракатининг 26 аъзоси қўлга олинди. Бундан икки кун аввал уларнинг иштирокида «ҳокимиятни куч билан босиб олишга чақирган» видео интернетга тарқаган эди.
«Суд-ссиёсий экспертизанинг хулосасига кўра, интернет манбаларига тарқалган видеода гапирган номаълум шахснинг сўзида регионлар ўртасида низо (аразлашувни) қўзитишга ҳамда ҳукуматни куч билан босиб олишга очиқ чақириқларнинг белгиси бор эканлиги аниқланган», — деб ёзилади ИИВнинг матбуот хизмати билдирувида.
Шунингдек, қўлга олинган гумондорлар наркология текширувидан ўтказилиб, унинг натижасида 20 нафар турғун гиёҳванд модда қўллангани аниқланган.
Бундан ташқари судгача тергов асносида «Кырк уруу, жети дубан» ҳаракатининг беш лидери вақтинча ушлаб турилувчи жойга киргизилди. Уларнинг ичидан тўрт нафар аввал зўрлаш ҳамда гиёҳванд модда сақлаш бўйича судлангани аниқланган.
Мазкур факт Жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестрига «Ирқий, миллий ёки регионлар ўртасида низо қўзитиш» моддаси билан қайд қилиниб, тергов амаллари олиб борилмоқда.
Бунга қадар ўтган йилнинг майида мазкур ҳаракат лидери Замирбек Дуйшонов Сўқулуқ туманининг терговчига пора беришга гумонланиб қўлга олинган. ИИВнинг маълумоти бўйича, Дуйшонов аввал «Гиёҳванд воситаларини, психотроп моддаларни ноқонуний тайёрлаш» моддаси билан гумонланиб қўлга олинган Амангелди Артиқовнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириб, милицияга 1000 АҚШ доллар пора таклиф қилган. Артиқов ҳам «Кырк уруу, жети дубан» ҳаракатининг аъзоси. Дуйшонов Сўқулуқ туман милициясида 10 минг сом пора бераётганда қўлга олинган.