Бош вазир Кубатбек Боронов Давлат божхона хизмати органлари тозаланишини билдирди: «илгари фуқароларнинг божхона хизматига ишончсизлигини келтириб чиқарган нарсалар бартараф қилинади». Боронов бу ҳақда ҳукумат йиғилишида айтиб ўтди. Ушбу мажлисда 2021-йилги республика бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинган.
Унинг айтишича, божхона ва солиқ хизматлари 2021-йили ислоҳ қилинади. Боронов бюджет камомадини божхона тўловлари орқали ортиришни режалаштирмоқда.
У божхонада компьютерлаштирилган ASYCUDA бошқарув тизими жорий этилишини айтди. Бундай тизимдан 90дан ортиқ давлат, постсовет мамлакатларида эса Грузия ва Қозоғистон фойдаланади.
«Дунёдаги илғор мамлакатларнинг божхона тизимидаги тажрибаларни ёдга олиш билан биз божхона постларида ҳам кўп функциали ASYCUDA дастурини амалга оширишга қарор қилдик. Дастур бюджетнинг даромад қисмини ва уни тўлиқланишининг очиқлигини таъминлайжи. Аввал фуқароларнинг божхона хизматига ишонмовчилигини пайдо қилган нарсалар четлатилади», — деди амалдор.
Солиқ хизматида фискализациянинг жараёнларини рақамлаштириш давом эттирилади. Унда электрон ҳисоб-фактуралар, ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги автоматлаштирилган тизимлар, виртуал кассалар, электрон илова ҳужжатлар, бепул почта дастури мавжуд.
«Бу ҳаракатлар давлат органларнинг ишига ҳамда бюджетнинг даромад қисмини тўлдиришгагина ёрдам бермасдан, тадбиркорларнинг ишини ҳам енгиллатади. Бу чоралар 2020-йилги пандемия шароитида ҳам ижобий натижаларини берди. Масалан, Солиқ хизмати ҳар ойда режани 1 млрд сомгача бажармоқда», — деди Боронов.
Қирғизистон божхоналари орқали контрабанда
Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, ASYCUDA расмийларнинг сиёсий кўмаги ва божхоналарнинг шаффофлигини қўллаб-қувватламасдан деярли фойдасиздир. Қирғизистон ҳукумати эса, божхона коррупцияси ва контрабандага эътибор қаратмаётганини кўрсатиб қўйган. Божхона хизмати ҳар доим шаффоф ишламагани учун танқид қилиб келинади.
2019-йилнинг май ойида «Азаттык» Қирғизистондан 700 миллион доллар чиқариб кетилгани ва бунга Матраимовлар оиласининг эҳтимолий аралашуви бўйича суриштирув чиқарган. Кейинчалик Матраимовлар маблағларнинг чиқариб кетилишига алоқаси йўқлигини айтиб чиқишган. Финпол эса журналистларнинг даъволарини ўрганиб чиқиб, чет ўлкада Матраимовларнинг мол-мулки топилганини билдирган.
2019-йилнинг кузида OCCRP, «Азаттык» ҳамда Kloop нашрлари « Ипак йўлидаги контрабанда, коррупция ва кланлар» номли журналистик суриштирувини чиқариб, хитойлик тадбиркор Хабибула Абдуқодирнинг нуфузли қирғиз амалдори Раимбек Матраимов билан бўлган алоқаси ҳақида айтиб берган.
Журналистларнинг ахборотчиси — Айэркен Саймаити — мамлакатдан 700 млн долларни ноқонуний чиқариб кетганини тан олиб, чигал коррупция тармоғи аввал божхона етакчисининг ўринбосари бўлиб турган Райимбек Матраимовнинг ёрдами билан тузилганини билдирган. Саймаити суриштирув чиқишига 11 кун қолганда Истанбулда ўлдирилган. У Абдуқодир билан алоқаси бузилгандан кейин охирги йиллари Истанбулда яшаётган эди.
Аммо, шунга қарамай Қирғизистон ва Хитойнинг тегишли органлари бу маълумотга эътибор қаратишгани йўқ. «Социал-демократлар» партиясидан 7-чақирилишига талабгор Қадир Атамбаев яқинда чиққан видеосида айтиб берганидек, ундан маълумот бўйича, Жээнбековларнинг клани Матраимовлар клани билан бирга республикадаги божхонани назорат қилади.
Қадирнинг отаси (Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев) ҳам вориси Сооронбай Жээнбековнинг Матраимовлар билан «дўстлиги» бор эканини айтиб юрган. Алмазбек Атамбаев ҳозирда бир неча жиноят ишлари бўйича айбланувчи қатори қамоқда ушлаб турилибди.
Муаллиф: Елена Короткова