2021-йилда Қирғизистон давлат бюджетининг айрим харажатлари қисқаради. Аммо мустақилликнинг 30 йиллиги нишонланади

370

Ҳукумат йиғилишида Қирғизистоннинг 2021-йилги республика бюджети ва 2022-2023-йилларга прогнозлари тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бош вазир Кубатбек Боронов тахминларга кўра бюджетнинг дефицити 7 миллиард сом миқдорида прогноз қилинаётганини айтди. Шунинг учун давлат бюджетининг барча режалаштирилган харажатлари устуворлик даражасига мувофиқ тақсимланиши керак.

Барча вазирликлар ва идоралар яқин ойларда 2021-йилга бўлган зарур харажатларнинг рўйхатини Молия вазирлигига жўнатиши керак. Улардан бир қисми қисқартирилади,  аммо бу бюджетнинг муҳофаза қилинадиган моддаларига тааллуқли бўлмайди.

«Барча қийинчиликларга қарамай, Қирғизистон Республикасининг ҳукумати ўзига олинган барча ижтимоий мажбуриятларни бажаришда давом этади», — деб ишонтирди ҳукумат етакчиси.

Боронов 2021-йили мамлакат ташқи қарзни тўлашнинг энг юқори нуқтасига яқинлаб бораётганини ёдга солди. У уни реструктуризациялашнинг устидан иш олиб боришни давом эттирмоқда. Хитойга бўлган ташқи қарз ўлканинг умумий давлат қарзининг 43,2 фоизини (4,7 млрд долларни) ташкил қилади.

Президент Сооронбай Жээнбеков ва ТИВнинг етакчиси Чингиз Айдарбеков 2020-йили Си Цзиньпинга коронавирус пандемияси сабаб қарзни тўлаш бўйича муддати жилдириб туришни илтимос қилиб мурожаат қилишган. Охирги марта бу илтимос Хитой ТИВининг бошчиси Ван Инин яқиндагина Бишкекка бўлган сафари вақтида айтилган.

Айни вақтда Қирғизистон 2021-йили мустақилликнинг 30 йиллигини «юқори даражада» нишонлашни режалаштирмоқда. Байрамга тайёрланиш бўйича фармонга президент Сооронбай Жээнбеков қўл қўйган. Махсус тузилган комиссия 1-декабрга қадар байрам тадбирларнинг ҳамда байрамларнинг рўйхатини, шунингдек уларни ўтказишга кетувчи чиқимларнинг сметасини бериши керак.