Қирғизистонда коронавируснинг 175 янги ҳолати қайд этилди

391

Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги суткада 175 киши коронавирус юқтиргани ҳақида билдирди. Уларнинг аксарияти Ўш вилоятида - 50 киши, яна 41 нафари Боткен вилоятида, 22 нафари Ўш ва Жалолобод вилоятида. Бишкекда юқтирганлар сони 18 нафар, етти нафари Талас ва Иссиқкўл вилоятларида, беш нафари Чуйда ҳамда уч нафари Норинда.

Шу билан бирга, коронавирус юқтирганларнинг 13 нафари тиббиёт ходимлари. Бишкек ва Боткен вилоятида тўрт нафардан, Ўш ва Жалолобод вилоятларида эса икки нафардан, Ўшда бир нафар тиббиёт ходими коронавирус юқтирган.

Бундан ташқари ўтган суткада касалликдан 142 нафар бемор тузалди.

COVID-19дан тузалганларнинг 51 нафари Бишкек шаҳрида қайд этилди. Шунингдек Ўш вилоятида — 23, Иссиқкўл вилоятида — 22, Боткен вилоятида — 12, Чуй вилоятида — 12, Жалолобод вилоятида — 10, Талас вилоятида олти, Ўш шаҳрида беш ҳамда Норин вилоятида бир бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилди.

Шу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 45 932га етди. Уларнинг ичидан 42 147 бемор соғайди — бу умумий беморларнинг 91 фоизи. Бундан ташқари  COVID-19дан 1 063 киши вафот этди.

Бугунги кунда касалликдан 643 бемор касалхоналарда даволанмоқда. Шунингдек, 1641 киши уй шароитида даволанмоқда.