Республика штаби 23 сентябрда COVID-19нинг 88 янги ҳолати қайд этилганлигини маълум қилди. Касалликка чалинганлар орасида беш нафар тиббиёт ходими ҳам бор.
Ҳудудлар бўйича:
Боткен вилояти - 29 (3 ҳамшира);
Ўш вилояти - 24 (1 ҳамшира);
Бишкек - 9 (1 ҳамшира);
Жалолобод вилояти - 8;
Чуй вилояти - 8;
Иссиқкўл вилояти - 5;
Талас вилояти - 3;
Норин вилояти - 1;
Ўш шаҳри - 1.
Шунингдек охирги суткада коронавирусдан 108 наар бемор тузади. Соғайганларнинг орасида 27 нафар шифокор бор - уларнинг 23 нафари уйда даволанган.
Коронавирусдан тузалганларнинг энг кўпи Ўш вилоятида қайд этилди - 31. Шунингдек, Боткен вилоятида - 15, Иссиқкўл вилоятида - 13, Жалолобод вилоятида - 12, Ўш шаҳрида - 11, Бишкек ва Чуй вилоятида - ўн, Талас вилоятида - тўрт ва Норин вилоятида - иккита. Бемор тузалиб, касалхоналардан чиқарилди.
Шундай қилиб, Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 45630 кишига етди. Уларнинг ичидан 41904 нафар бемор соғайиб, 1063 киши вафот этди.
Бугунги кунда коронавирус билан касалланган 539 бемор касалхоналарда даволанмоқда. 1677 нафар киши уйда даволанмоқда.