Охирги кеча-кундузда 73 кишида COVID-19 аниқланди, вафот этганлар йўқ

323

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кун ичида  73 нафар қирғизистонликда коронавирус  тасдиқланганини маълум қилди. Ҳудудлар бўйича:

  • Боткен вилояти - 18;
  • Ўш вилояти - 14;
  • Бишкек - 11;
  • Иссиқкўл вилояти - 9;
  • Жалолобод вилояти - 9;
  • Чуй вилояти - 5;
  • Ўш - 3;
  • Талас вилояти - 3;
  • Норин вилояти - 1.

Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирусни юқтирганларнинг сони 45 072 нафарга етди.

Охирги кеча-кундузда COVID-19 юқтириб вафот этиш ҳолати қайд этилмаган.  Қирғизистонда жами бўлиб коронавирус билан касалланганлар орасида 1063 ўлим ҳолати қайд этилган.

Бундан ташқари ўтган суткада  107 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди.

  • Бишкек - 47;
  • Боткен вилояти - 26;
  • Жалолобод вилояти - 14;
  • Талас вилояти - 6;
  • Иссиқкўл вилояти - 5;
  • Чуй вилояти - 4;
  • Ўш вилояти - 4;
  • Ўш - 1.

Мамлакат бўйича жами 41210 нафар бемор касалхоналардан ва уй изоляциясидан чиқарилди.

Охирги суткада Боткен вилоятидан келган 7 нафар шифокорда коронавирус аниқланган.

Шунингдек охирги кеча-кундуз ичида 19 нафар тиббиёт ходими касалхоналардан ва уй изоляциясидан чиқарилди. Жами бўлиб COVID-19ни 3 181 нафар тиббиёт ходими юқтириб, уларнинг 2 729 нафари касалликдан соғайган.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда 509 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда, 1849 киши уй шароитида даволанмоқда.