Монополияга қарши тартибга солиш давлатагентлигининг директори Шуҳрат Собировнинг ўғли Аброр Собиров икки ойга Бишкекдаги ТИЗО-1га киргизилди. Чуй вилоят суди АКИpress нашрига Собиров тергов вақтида қамоқда бўлишини билдирди.
Собировнинг ўғлига қарши суд 12-сентябрда бўлди. У Жазо кодексининг «Босқинчилик ҳужуми» моддаси бўйича айбланмоқда. Қонунга кўра унга икки йил олти ойдан ўн йилгача озодликдан ажратиш жазоси билан бирга давлат фойдаси учун 100 минг сомгача жарима солишини мумкин.
Суд бошлангунга қадар Аброр Собиров Иссиқота туманидаги вақтинча сақлаш жойида ушлаб турилган.
Собиров босқинчилик билан ҳум қилишда ва Қантдаги жарима майдонидан контрабанда автомобилни ҳайдаб қочиш бўйича гумонланиб, 9-сентябрда қўлга олинган. Шунингдек Чуй вилоят ИИБи гумондор шериги билан бирга жарима майдонининг воравулини бойлаб, калтаклаганини, шундан кейин машиналарни Бишкекка ҳайдаб қочишганини билдирган.
Бироқ, Собировнинг отаси — амалдор Шуҳрат Собиров Kaktus.Media нашрига берган интервьюсида ўғли қоровулни калтакламаганини айтган. Унинг айтишича, у «одамни шунчаки скотч билан ўраган».
«Бу воқеалар бўйича хабарим йўқ эди, у менга айтмаган. Мен уни ўйланмай иш қилишдан қайтарган бўлардим. Унга жин тегди. Албатта, мен учун бу ёқимсиз вазият. [...] Мен жарима майдонининг 74 ёшдаги қоравули билан учрашганман, унинг ўғлимга қарши даъвоси йўқ», — деб билдирди амалдор.
Собиров ўғли «бундай ишни қилишга мажбур бўлган», чунки шахсан ўзига тегишли машиналарни қайтаришни истаган деб ҳисоблайди.
«Ўғлим охирги уч ойдан бери машина ва машина эҳтиёт қисмлари билан шуғулланаётган эди. ИЖҚДХда бу автомобиллан бўйича саволлар туғилиб, уларни жарима майдонига тўхтатиб қўйишган экан. Улар ўзлари ўғлимдан тўловлар бўйича ҳужжатларни сўрашмаган. Аммо у уларни Россияда тўлаб, ҳужжатларнинг нусхасини кўрсатибди. Аммо ИЖҚДХ уларни ўз манбалари орқали сўратибди. Машиналар икки ой турган, ўғлим бу машиналар учун пулларнинг кўпини дўстларидан олган», — деб билдирди Собировнинг отаси.
Муаллиф: Милана Шербакова