Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кун ичида Қирғизистонда коронавирус юқтиришнинг янги 71 ҳолати қайд этилганлигини маълум қилди.
- Бишкек - 15;
- Боткен вилояти - 19;
- Жалолобод вилояти - 15;
- Ўш вилояти - 5;
- Чуй вилояти - 4;
- Иссиқкўл вилояти - 8;
- Талас вилояти - 4;
- Ўш - 1.
Пандемия бошлангандан бери республикада коронавирус инфекциясининг 44 684 ҳолати аниқланган.
Охирги кеча-кундузда 151 нафар бемор тузалиб касалхоналардан чиқарилди
- Бишкек - 92;
- Боткен вилояти - 8;
- Ўш вилояти - 8;
- Иссиқкўл вилояти - 23;
- Чуй вилояти - 6;
- Жалолобод вилояти - 9;
- Талас вилояти - 2;
- Ўш - 2;
- Норин вилояти - 1.
Жами бўлиб мамлакат бўйича 40 487 нафар бемор уй изоляциясидан ва стационарлардан чиқарилди.
Охирги суткада Бишкекда бир нафар тиббиёт ходими коронавирус юқтиргани аниқланди. 19 нафар шифокор эса тузалиб, касалхоналардан чиқарилди. Бишкеке. Из стационаров и домашней изоляции за сутки выписались 19 медиков.
Жами бўлиб 3160 нафар тиббиёт ходимида COVID-19 аниқланган, уларнинг 2635 нафари касалликдан соғайди.
Охирги суткада COVID-19 юқтириш ортидан вафот этганлар йўқ, жами бўлиб Қирғизистонда 1063 нафар бемор коронавирусдан вафот этган.
Бугунги кунда коронавирусдан 532 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда. Шунингдек 2260 нафар киши уй шароитида даволанмоқда.