Марказий сайлов комиссияси парламентнинг депутатлигига номзод бўлиб рўйхатга олинган 1912 нафар кишининг судланиб-судланмаганини текширди. Унинг натижасида номзодларнинг орасидан 221 киши аввал судланган бўлиб чиқди. Бундай шахслар «Мекеним Қирғизистон» партиясида кўп бўлиб чиқди — 29 нафар номзод.
Номзодларнинг умумий рўйхатидаги 1641 нафар киши аввал суд жавобгарлигига тортилмаган. 19 кишининг иши судда кўриб чиқилмоқда. Агар суд уларга айблов ҳукмини чиқарса, у ҳолда улар партиянинг рўйхатидан чиқарилади.
«Айрим номзодлар бўйича ҳозир бизда текширув бормоқда. Улар ёки судда ёки ички ишлар органларида кўрилмоқда», — деб юрист Медина Кутбердиева «Клооп»га берган интервьюсида билдирди.
Иши якунига етмаган номзодларнинг аксарияти Социал-Демократлар партиясида. Бу партиядаги етти кишининг иши ҳозирда судда кўриб чиқилмоқда.
«Жогорку Кенеш депутатларининг сайлов тўғрисида»ги қонунига кўра,номзодлар судланган, ёки иши ёпилмаган бўлса парламентга номзодини қўя олмайди. Судлангани ёпилган ҳар бир киши депутат бўла олади.
МСК судланган номзодларнинг исмларини ошкор қилмагани билан ОАВларда кўплаган амалдорлар ва парламент депутатларининг суд ишлари батафсил ёритилган.
Масалан, «Қирғизистон» партиясидан парламентнинг депутатлигига номзод бўлаётган Талант Мамитов 2013 йили «ҳукуматни куч билан босиб олишга» ҳаракат қилган деган айб билан бир йилга судланган. Судланганлиги 2015 йили ёпилган.
Айни иш бўйича «Мекенчил» партиясидан депутатликка отланаётган Камчибек Ташиев ҳам ўтган. Унинг судланганлиги 2015 йили парламент сайловининг бошланишига олти ой қолганда олинган.
«Мекенчил»нинг яна бир номзоди, собиқ социал тараққиёт вазири Равшанбек Сабиров ҳам 2013 йили пора тама қилгани учун беш йилга озодликдан ажратилган. У 2014 йили амнистия билан озод қилинган.
«Мекеним Қирғизистон» партиясидан номзод ва Матраимовлар оиласининг қариндоши Ахматбек Келдибеков 2015 йили «Коррупция» ва «Лавозимини суиистеъмол қилиш» моддалари билан судланган. 2016 йили суд унга 10 млн сом жарима тўлаб бериш ҳукмини чиқарган.
«Биримдик» партиясидан номзод Омурбек Бакиров 2010 йили Муваққат ҳукуматни куч билан қулатишга ҳаракат қилган деб айблаган. Бундан ташқари, 2014 йили Бакировга ва криминал авторитет Алмаманбет Анапияевга нисбатан «Одам ўғирлаш», «Талончилик», «Эркинлигидан ноқонуний ажратиш» ва «Шантаж» моддалари бўйича жиноят иши қўзғалган.
Депутатларнинг УЖГ билан алоқаси
Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари, ҳозирда «Бутун Қирғизистон» партияси билан сайловга бораётган Омурбек Суваналиев бу йил парламент сайловига отланаётган айрим бир партияларнинг ортида уюшган жиноий гуруҳнинг (УЖГ) аъзолари туради деб хабар қилган эди. Унинг айтишича, «Биримдик», «Мекеним Қирғизистон», «Қирғизистон» ва «Замандаш» партиялари криминал авторитет Коля Қирғиз (Қамчи Колбаев) билан боғлиқ.
Аммо ИИВда ёки ОАВда УЖГнинг аъзолари қатори исмлари аталган депутатлар бир неча бор парламентга келган.
ОАВнинг маълумотига кўра, парламентнинг депутати ва «Қирғизистон» партиясидан қайтадан номзод бўлган Тазабек Икрамов УЖГга аъзо ва милициянинг рўйхатида туради.
Бундан ташқари, 2009 йили Икрамовга Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Жусупжан Жээнбековнинг ўғлини ўғирлашга буйруқ берган деб айб қўйилган.
2015 йили Икрамов бош бўлган «Онугуу-Прогресс» партиясининг бир неча аъзоси «Бир Бол» вакилини калтаклагани хабар қилган.
«Биримдик» партиясидаги Бакитбек Жетигеновнинг ҳам УЖГга алоқаси бор эканини ИИВнинг собиқ етакчиси Абдилда Суранчиев айтган.
Депутат Урмат Самаев — ЖКнинг ҳуқуқ тартиби бўйича комитетининг етакчи ўринбосари. У «Чемпион» лақаби билан танилган ва комитетга тайинлангунга қадар ОАВда Тўқмоқда ўрин олган контрабандачиларнинг отишувига алоқаси бор дейилиб исми аталган.
Марҳум депутатларнинг орасида ҳам криминал авторитетлар бўлган. Масалан, 2006 йили криминал авторитет Риспек Акматбаев парламентга депутат бўлиб келиб, аммо орадан бир ой ўтгандан кейин ўлдирилган.
Ўлдирилган парламентнинг яна бир депутати Баяман Экринбаевни ҳам криминал олам билан алоқаси борлиги айтиб келинган. Тергов айнан шу ҳолат уни 2005 йили ўлдирилишига сабаб бўлган деб ҳисоблайди.
Ҳозирги қонунга кўра, одамни судгина УЖГнинг аъзоси деб расмий турда аниқлаб таний олади. Қирғизистонда суд тарафидан бундай мақомга эга бўлган бирорта ҳам одам йўқ.