Соғлиқни сақлаш вазирлиги Боткен вилоятида коронавирусдан бир бемор вафот этганини хабар қилди.
Шунингдек коронавируснинг янги 92 ҳолати тасдиқланди. Уларнинг 32 нафари Иссиқкўл вилоиятида,15 ва 14 нафари Ўш ва Боткен вилоятида, 12 нафари Бишкек шаҳрида аниқланди. Чуй вилоятида етти, Норин вилоятида олти киши коронавирус юқтирган. Жалолобод вилоятида уч, Ўш шаҳрида икки ва Талас вилоятида бир нафар бемор коронавирус юқтирган.
Шунингдек коронавирус инфекцияси тиббиёт ходимларининг орасида ҳам қайд этилди — ўтган суткада касаллик Иссиқкўл вилоятида саккиз ва Бишкек шаҳрида бир нафар шифокорда аниқланди.
Бундан ташқари ўтган суткада касалликдан 252 нафар киши соғайган.
Коронавирусдан тузалганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида қайд қилинди — 112. Шунингдек Жалолобод вилоятида — 38, Иссиқкўл вилоятида — 27, Боткен вилоятида — 26, Ўш вилоятида — 21, Чуй вилоятида — 10, Талас, Норин вилоятларида ҳамда Ўш шаҳрида олти нафардан бемор соғайиб, шифохоналардан чиқарилди.
Шу билан Қирғизистонда коронавирусни юқтирганларнинг сони 44227 нафарга етди. Уларнинг ичидан 39 426 нафар бемор соғайиб, 1 061 нафар киши вафот этди.
Бугунги кунда коронавирусдан 584 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда. Шунингдек 4 614 нафар киши уй шароитида даволанмоқда.