Қирғизистонда бир бемор вафот этди ва COVID-19 юқтиришнинг янги 60 ҳолати аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги сутка ичида Қирғизистонда коронавируснинг янги 60 ҳолати қайд этилганини маълум қилди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек - 13;
  • Ўш - 1;
  • Чуй вилояти - 2;
  • Ўш вилояти - 7;
  • Талас вилояти - 3;
  • Норин вилояти - 1;
  • Иссиқкўл вилояти - 3 та;
  • Жалолобод вилояти - 14;
  • Боткен вилояти - 16.

Шунингдек коронавирус юқтирганлар орасида Жалолобод вилоятидан икки нафар шифокор ҳам бор.

Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 43 958 нафарга етди.

Охирги суткада коронавирус юққан беморларнинг 190 нафари тузалди. Касалликдан соғайганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида қайд этилди — 106. Шунингдек, касалликдан Жалолобод вилоятида — 19, Иссиқкўл вилоятида — 6, Чуй вилоятида — 5, Ўш шаҳрида — 18, Боткен вилоятида — 13, Ўш вилоятида — 14, Талас вилоятида — 9 нафар бемор соғайиб уйларига чиқарилди.

Пандемия бошлангандан бери мамлакатда умумий 38649 нафар бемор касалликдан тузалган. Касалхоналарда 704 нафар бемор қолмоқда.

Республика штаби 1-сентябрда COVID-19га чалинган Бишкек шаҳридаги бир бемор вафот этганини билдирди. Шу билан Қирғизистонда коронавирус юқтириб олган 1060 нафар бемор вафот этди.

Иллюстрация: Кеня Джаманкулова / «Клооп»