Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги сутка ичида Қирғизистонда коронавируснинг янги 60 ҳолати қайд этилганини маълум қилди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек - 13;
- Ўш - 1;
- Чуй вилояти - 2;
- Ўш вилояти - 7;
- Талас вилояти - 3;
- Норин вилояти - 1;
- Иссиқкўл вилояти - 3 та;
- Жалолобод вилояти - 14;
- Боткен вилояти - 16.
Шунингдек коронавирус юқтирганлар орасида Жалолобод вилоятидан икки нафар шифокор ҳам бор.
Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 43 958 нафарга етди.
Охирги суткада коронавирус юққан беморларнинг 190 нафари тузалди. Касалликдан соғайганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида қайд этилди — 106. Шунингдек, касалликдан Жалолобод вилоятида — 19, Иссиқкўл вилоятида — 6, Чуй вилоятида — 5, Ўш шаҳрида — 18, Боткен вилоятида — 13, Ўш вилоятида — 14, Талас вилоятида — 9 нафар бемор соғайиб уйларига чиқарилди.
Пандемия бошлангандан бери мамлакатда умумий 38649 нафар бемор касалликдан тузалган. Касалхоналарда 704 нафар бемор қолмоқда.
Республика штаби 1-сентябрда COVID-19га чалинган Бишкек шаҳридаги бир бемор вафот этганини билдирди. Шу билан Қирғизистонда коронавирус юқтириб олган 1060 нафар бемор вафот этди.
Иллюстрация: Кеня Джаманкулова / «Клооп»