COVID-19 яна 128 нафар кишида аниқланди. Вафот этганлар йўқ

323

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги янги 128 коронавирус юқтириш ҳолати ҳақида маълум қилди.

Жалолобод вилоятида 27 юқтириш ҳолати, Иссиқкўлда 24, Боткенда 21 кишида коронавирус аниқланди. Бишкек шаҳрида эса вирус 18 кишида топилиб, Ўш вилоятида 14, Чуйда 12 кишида юқтириш аниқланди. Олти янги юқтириш Талас вилоятида, уч нафардан Ўш ҳамда Норин вилоятида қайд этилди.

Коронавирус юқтириш етти нафар тиббиёт ходимида ҳам аниқланган. Шифокорларнинг уч нафари Жалолобод вилоятида, икки нафари Боткен вилоятида ва бир нафардан тиббиёт ходими Бишкек ҳамда Чуй вилоятида бўлган.

Бундан ташқари ўтган суткада 234 нафар бемор соғайди. Тузалганларнинг орасида 15 нафа тиббиёт ходими бор — уларнинг 11 нафари уй шароитида даволанган.

Коронавирусдан соғайганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида қайд этилди — 104. Шунингдек, Жалолобод вилоятида — 32, Ўш вилоятида — 25, Иссиқкўл вилоятида — 22, Чуй вилоятида — 20, Боткен вилоятида — 14, Ўш шаҳрида — 10, Талас вилоятида тўрт ҳамда Норин вилоятида уч бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилди.

Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 43 587га етди. Уларнинг ичидан 37 726 нафар бемор соғайиб, 1 058 киши вафот этди.

Бугунги кунда COVID-19 билан хастланган 810 нафар бемор касалхонада даволанмоқда. Бундан ташқари 4744 киши уй шароитида даволанмоқда.