«Мегаком»нинг бош директори ва Жогорку Кенешнинг экс-депутати Акилбек Жамангулов келаётган парламент сайловига қатнашиш учун хизматидан кетди. У сайловга «Биримдик» партиясидан депутатликка номзодларнинг рўйхатини бошлаб боради.
Мазкур қарор партиянинг 19-августда ўтган съездида қабул қилинди. Шунингдек, делегатлар партиянинг мафкуравий платформасини муҳокама қилишди. Партия яқин орада жамоатчиликка ўз дастурини кўрсатмоқчи.
«Биримдик» сиёсий партиясини ҳозирги ҳукумат билан, шунингдек президент Сооронбай Жээнбековнинг укаси Асилбек Жээнбеков билан боғлашади.
Акилбек Жамангулов 2015-йили «Республика — Ата-Журт» партиясидан VI чақирилишнинг депутати бўлган. 2018-йилнинг октябрида эса «Мегаком»нинг бош директори бўлиб тайинланган.
Жамангуловга бўлган таҳдидлар
2019-йилнинг май ойида, Жамангулов ўшанда премьер-министр бўлиб турган Мухаммедкалий Абилгазиевнинг қариндоши Иманкадир Рисалиев тарафидан қўрқитув ва босим бўлгани ҳақида айтиб берган. Бу ҳақда парламентнинг айрим депутатлари ҳам билдиришган.
Уларнинг айтишича, Жамангулов «йирик коррупция схемасини» тўхтатганидан, энди финполиция ва ИИВ унга ва унинг қариндошларига қарши босимларни уюштирмоқда.
Жанжал ўшанда «КТ Мобайл» давлат компаниясини бошқариб турган Рисалиевнинг ўғли Эрназар Рисалиевнинг жуда кўп дейилган маоши сабаб бошланган. Компания айбловларни ёлғон деб атаган, аммо кейинчалик раҳбарлари хизматларидан кетишган.
«Мегаком»га боғлиқ жанжал
2018-йилнинг июнь ойида, ўшанда парламентнинг депутати бўлиб турган Жамангулов «Мегаком» раҳбарлигининг катта меҳнат маошидан норози бўлган. Унинг айтишича, компаниянинг етакчиси 300 минг сом ойлик олади, бонусларни қўшганда эса бу миқдор 700 000 минггача ўсиб кетади.
Аммо, бир йилдан кейин «Мегаком»нинг директорлик хизматига ўтирган Жамангулов унинг меҳнат ҳақи 200 минг сомни ташкил қилишини билдирган.