«Ыйман нуру» партиясининг лидери Айбек Осмонов партиядан кетишини ҳамда келаётган парламент сайловига қатнашмаслигини билдирди.
«Мен истеъфога кетиш бўйича ариза ёздим. Шу сабабли, Жогорку Кенешга бўлган келгуси сайловга қатнашмайман. Партиянинг ўзи эса, сиёсий кенгаш аъзоларининг кўпи “Ыйман нуру” сайловга қатнашишни давом эттириши керак деган қарорга келди», — деди Осмонов.
Осмонов бундай қарорга нима сабаб бўлганини айтгани йўқ, аммо аввалроқ партия аъзолари тазйиқ бўлаётгани ҳақида билдиришган. Осмонов «иттифоқдошлари» билан сўзлашувларни олиб бораётганини ва партиядошларини бўлаётган таҳдидлардан ҳимоя қилишни айтган.
«Ыйман нуру» партиясининг аъзоси Михаил Халитов партияга «божхонани бошқарган» бир киши тарафидан босим бўлаётганини билдирган. Халитов «Райимнинг одамлари» партиянинг аъзолари ҳақида ёлғон маълумот тарқатмоқда деган билдирувида божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов ҳақида айтаётган бўлиши мумкин.
Халитов рақиблар «партиянинг дастуридан, принципиал позициясидан ва таркибидан» қўрқишди деб ҳисоблайди.
Қирғизистонда «Мекеним Кыргызстан» партиясини Матраимовларнинг клани билан боғлашади. Нурбек Осмонов июнда берган интервьюсида «Мекеним Кыргызстан» партиясини укаси Айбек Осмонов тузган деб айтган. Ҳозирда бу партияни Мирлан Бакиров бошқаради.
Партия ҳам нуфузли оила билан алоқаси бор эканини яширмайди — партиянинг кенгашларида депутат Искендер Матраимов қатнашиб ўтирганини суратлардан кўриш мумкин. Бундан ташқари, партияда Матраимовлар оиласининг фонди билан ҳамкорлик қилган мутахассислар ишлашади.
Парламент сайлови 2020-йилнинг 4-октябрида ўтади.Сайловга қатнашиш ниятини 44 партия билдириб, МСКга ариза беришган. Аммо айримлари бошқа партиялар билан бирлашиб, сайловга мустақил қатнашишдан бош тортишган. Бундан ташқари, 5 млн сомлик сайлов гарови сабаб айрим партиялар сайловга қатнашмаслигини очиқ айтишди.
Ҳозирги депутатларнинг кўпи 2015-йили парламентга келган партияларнинг қаторига қўшилмоқда.