Жогорку Кенешнинг депутати Дастан Бекешев келаётган сайловга «Реформа» партияси билан боради. Бу ҳақда Бекешев твиттерида билдирди.
Биз жаңы тарых жаратабыз!
⠀
Мы создаём новую историю!
⠀#реформакерек #бизгереформакерек pic.twitter.com/em01bLCJJ5— Дастан Бекешев (@bekeshev) August 17, 2020
«Биз янги тарих яратамиз», — деб ёзди Бекешев.
Партиянининг ўзидан билдирилишича, Бекешевнинг қўшилуви билан улар «кучлиров бўлиб қолди».
Мы становимся сильнее 💪 Теперь в наших рядах Дастан Бекешев @bekeshev #ркформакерек pic.twitter.com/qoiyWLQz1p
— Reforma (@Reforma_kg) August 17, 2020
Дастан Бекешев парламентнинг икки чақирилишининг депутати бўлган — у 2010-йили Жогорку Кенешга «Ар-Намис» партияси билан келган, 2015-йили эса ҳукуматнинг КСДП партияси билан сайловга қатнашган. У парламентда ишлаб турган вақтда аҳоли орасида маълум бўлмаган қонун лойиҳасига бир неча бор қарши чиққан.
Сайлов-2020
Парламент сайлови 2020-йилнинг 4-октябрида ўтади. Ҳозирги депутатларнинг кўпи парламентга келган партияларидан чиқиб, келаётган сайловга қатнашиш учун бошқа партияларга қўшилмоқда.
Ўзини муҳолиф партия деб кўрсатган «Реформа» 2012-йили тузилган. Аммо келаётган сайловга янги таркиби билан қатнашади.
Партиянинг етакчиси юрист, Конституцион суднинг экс-судьяси Клара Сооронкулова бўлди. Партияга асосан фуқаровий фаоллар кирган.
«Бизнинг партия туб-томиридан реформа ўтказиш учун, Қирғизистонда тузилиб қолган коррупция тизимин ҳамда кланчиликни йўқ қилиш ҳамда халққа хизмат қилган, бош мақсади одам бўлган замонавий мамлакат қуриш», — деб айтилади партиянинг сайтида.
Қонунга кўра, парламент сайловига қатнашиш учун ҳар бир партия МСКга 5 млн сом сайлов гаровини бериши керак. Буни 20-августгача тўлаш зарур.
«Реформа» партиясининг аъзолари 5 млн сом тўплашга ёрдам бериш илтимоси билан беэътибор бўлмаган фуқароларга мурожаат қилишган. Партия 17-августда 2,3 млн сом тўплашга эришганини билдирган.