Охирги суткада коронавирус юққан икки бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди. Маълумотга кўра, уларнинг бири Бишкекда, иккинчиси эса Боткен вилоятида даволанаётган эди.
Қирғизистон беш ойдан буён пандемия билан курашиб келади — мазкур вақт оралиғида COVID-19 юқтирган 1498 нафар бемор вафот этди. Аммо бу соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан расмийлаштирилган ўлим ҳолатигина холос. Катта эҳтимол билан бу рақамларга уйида вафот этганлар ва тиббий ёрдамга мурожаат қилмаганлар қўшилмаган.
Вафот этганларнинг 70 нафардан кўпи тиббиёт ходимлари.
Қирғизистонда коронавирус умумий 42 146 нафар кишига юқди — уларнинг 34 885 нафари касалликдан соғайди.