Республика штабидан 14 августга келиб COVID-19 яна 15 нафар тиббиёт ходимида аниқланганини хабар қилди.
COVID-19га чалинган шифокорларнинг тўрт нафари Бишкек шаҳрида қайд этилди. Шунингдек Боткен, Жалолобод ва Иссиқкўл вилоятларида уч нафардан, Ўш шаҳрида ҳамда вилоятида бир нафардан тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирлиги уч нафар шифокор тузалиб, касалхонадан чиқарилган, 14 нафар тиббиёт ходими уй шароитида даволанган.
Шу билан коронавирус юқтириб олган шифокорларнинг сони 3 006 нафарга етди — уларнинг 2288 нафари касалликдан соғайди. Бундан ташқари коронавирус ҳамда пневмонияга чалинган ўнлаб тиббиёт ходими вафот этди — ҳукумат 30 июлда 73 нафар тиббиёт ходими вафот этганини маълум қилган.
Инфекцияга чалинган шифокорлар 200 минг сом, вафот этган тиббиёт ходимининг оиласи эса 1 млн сом компенсация олишга ҳақли. Аммо пул кимга берилишини махсус комиссия ҳал қилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг пандемияси мамлакатга етгандан бошлаб касал билан курашган тиббиёт ходимларига ажратилган қўшимча тўловларга 807 млн 200 минг сом сарфланганини билдирди.