COVID-19 юқтирган яна тўрт бемор вафот этди. Қирғизистонда пандемия вақтида жами 1491 киши вафот этган

329

Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги суткада COVID-19га чалинган яна тўрт бемор вафот этганини билдирди. 

Бишкек шаҳрида, Талас, Ўш ва Иссиқкўл вилоятларида бир нафардан киши вафот этди. 

Жами бўлиб Қирғизистонда касалликдан 1491 киши вафот этди - мазкур статистикага коронавирус инфекцияси ҳамда касалхонадан ташқари пневмонияга чалинган беморлар кирган. Уларнинг орасида 30-июлдаги маълумот бўйича 73 нафар тиббиёт ходими бор.

Мамлакатда коронавируснинг умумий 41373 ҳолати қайд этилди. Беморларнинг 33622 нафари касалликдан соғайди.