Қирғизистонда охирги суткада 6 бемор коронавирусдан вафот этди. Мамлакатда умумий  1484 нафар бемор COVID-19дан вафот этган 

320

Охирги сутка ичида Қирғизистонда коронавирус инфекциясидан 6 бемор вафот этди. Бу ҳақда Республика штаби 12-августда хабар қилди. 

Бишкек, Боткен, Чуй, Норин, Талас ва Иссиқкўл вилоятларида бир нафардан бемор вафот этди.

Шу билан мамлакатда COVID-19дан вафот этганларнинг сони 1 484 нафарга етди — бу статистикага коронавирус инфекцияси ҳамда касалхонадан ташқари пневмониядан вафот этган беморлар киради. 

Аввалроқ 30-июлда Қирғизистон пандемия вақтида вафот этганлар учун мотам куни ўтказилди. 29-авгутда эса Бишкек мэрияси пойтахтда «Хотира шами» тадбирини ўтказмоқчи.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, мамлакатда коронавирус юқтиришнинг умумий 40759 ҳолати қайд этилган. Уларнинг ичидан 33 027 нафар киши касалликдан соғайган.