Жалолобод: Оқ лайлакларни отган 23 ёшли фуқаро қўлга олинди

414

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туман Ички ишлар бошқармаси 5-августда Қизил китобга киритилган учта оқ лайлакни отган 23 ёшдаги Сузоқлик турғунни топди. 

Вилоят ички ишлар бошқармасидан мазкур факт «Ҳайвонлар ва ўсимликларни йўқ қилиш» моддаси билан рўйхатга олиниб, судгача тергов бошланганини билдиришди.

Жиноят содир этилгани 3-августда укаси томонидан ижтимоий тармоқда эълон қилинган сурат туфайли маълум бўлган. Суратда шахснинг қўлида ўлдирилган бир неча қушни кўриш мумкин. 

Жалолободдаги Биологик хилма-хилликни сақлаш бошқармаси вакили Туратбек Сатимбаев «Турмуш» нашрига билдиришича, у милиция йигитни топиб, жазолашни илтимос қилиб, мурожаат қилган. 

Тергов давомида 30 июль куни таҳминан соат 14:30ларда Сузоқ туманида яшовчи фуқаро Қорадарё дарёси яқинида  ов милтиғидан учта оқ лайлакни отганлиги аниқланган.

Кейинчалик унинг 2000-йили туғилган укаси отилган оқ лайлакларнинг суратини ижтимоий тармоқда эълон қилган. 

Мазкур воқеа бўйича жиноят иши очилиб,  тергов давом этмоқда.