Охирги суткада COVID-19га чалинган яна тўққиз нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги 6-августда билдирди.
Бишкек шаҳрида коронавирус юқтирган беш киши вафот этди. Шунингдек, Ўш ва Боткен вилоятларида — икки нафардан бемор вафот этди.
Бунга қадар ҳукумат пневмонияни коронавирус инфекцияси пайдо қилишини тан олган. Жами бўлиб Қирғизистонда коронавирус юқтириб олган 1 447 киши вафот этди — 30-июлдаги маълумот бўйича уларнинг орасида 73 нафар тиббиёт ходими бор.
Мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг сони 38 659га етди. Жами бўлиб 30 099 киши мазкур касалдан соғайди.