Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1-августда коронавируснинг янги 494 ҳолати қайд этилганини хабар қилди. Юқтиришнинг янги ҳолати Қирғизистоннинг барча вилоятларида қайд этилди.
Коронавирус юқтиришнинг энг кўп ҳолати Бишкекда аниқланди — 112 киши. Ўш ва Иссиқкўл вилоятларида 95 ва 94 нафар киши. Ўш шаҳрида 66, Жалолобод вилоятида 53, Чуй вилоятида 33, Боткенда эса 23 нафар. Норин вилоятида 16 ҳамда Таласда икки киши қайд этилган.
Касалга чалинганлар орасида 22 нафар тиббиёт ходими бор.
Шу билан COVID-19 юқтириб олган фуқароларнинг сони 36 299га етди — бу статистикага касалхонадан ташқари пневмонияга чалинган беморлар ҳам киради. Уларнинг орасида 2790 нафар тиббиёт ходими бор.
Коронавиурсни юытириб олганларнинг 25 891 нафари соғайиб, 1397 киши вафот этди. Ҳозирда 9 173 бемор касалхонада қолмоқда.
Бишкек шаҳридаги касалхоналарда 3 518 бемор даволанмоқда. Шунингдек Ўш вилоятида — 1 218, Чуй вилоятида — 1 138, Иссиқкўл вилоятида — 859, Жалолобод вилоятида — 863, Ўш шаҳрида — 627, Боткен вилоятида — 490, Талас вилоятида — 282 ҳамда Норин вилоятида — 178 киши коронавирус билан курашмоқда.