Ўзганда такси ҳайдовчисининг жасади топилди. Унинг ўлимида гумондор қатори икки ўсмир қўлга олинди

422

24-июлда Ўзган милициясига Баш-Добо қишлоқ ҳукуматида ёқиб юборилган «ВАЗ» русумидаги енгил автомобил ҳақида хабар келиб тушган. Уч кундан кейин автомобил эгасининг ёқиб юборилган жасади дарёнинг қирғоғидан топилган. У Ўзган туманининг Заргар қишлоғида яшаган 29 ёшли шахс экани аниқланган.

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасидан «Турмуш» нашрига мазкур факт бўйича  судгача тергов ҳаракатлари бошлангани хабар қилинди. Тергов ишлари давомида марҳум такси хизмати кўрсатиш билан шуғулланган ва таҳминан бир ҳафта аввал бедарак йўқолган.

Мазкур иш бўйича 16 ва 17 ёшли Ўзган шаҳрининг турғунлари қўлга олинган. «Турмуш» нашрнинг хабар беришича, улар айбни тан олишган.

Марҳумнинг қариндошлари уни бугун дафн қилдилар.

Блогер Адил Акжол ўғли ютуб каналида такси ҳайдовчисининг дафн маросимидан жонли эфир намойиш қилди. Унда айтилишича, марҳум Ўзган шаҳрининг бир неча турғуни томонидан шафқатсизларча ўлдирилган.

«Беш йигит 200 сомга таксини ёллаган, аммо 100 сом бермай ўртада жанжал чиқиб Зергер қишлоғининг турғунини ўлдириб, уни сувга улоқтириб юборган деган маълумотлар бор», - деб изоҳ берган видеога Акжол ўғли.

Марҳумнинг онаси унинг ўлими одиллик билан текширилишини сўраб,  уни ўлдирганлар учун энг қаттиқ жазо берилишини талаб қилмоқда.

Марҳумнинг ортида ҳомиладор рафиқаси ва иккита ёш боласи қолди.