Европа Иттифоқи - Азимжон Асқаровнинг ўлими сабабларини аниқлаш керак

Европа Иттифоқи ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг оиласига таъзия изҳор этди. У 10 йил қамоқда ўтириб, 2020-йилнинг 25 июлида вафот этди. Баёнотда мамлакатнинг ҳукумати ҳуқуқ ҳимоячиси ўлимининг ҳолатларини ва унинг колонияда ушлаб туриш шароитларини аниқлаши керак деб айтилади.

«Европа Иттифоқи Асқаров 2010 йили қамоққа олингандан бери унинг суд жараёнларини кузатиб келган. Суд текширувлари бўйича биз бир неча марта фикримизни билдириб, уни озод қилишга чақирганмиз. Уни озод қилиш чақириқларига қарамай, у ҳибсда вафот этгани учун чуқур қайғудамиз. Асқаровнинг ўлим тафсилотларини ҳамда умрининг охирги ойларида қандай шароитда қўлга олинганини аниқлаш лозим», — деб айтилади ЕИнинг баёнотида.

Аввалроқ БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Асқаров колонияда қийноққа солинган деб топган. 2016 йили қўмита Қирғизистоннинг ҳукумати Асқаровнинг ҳукмини бекор қилиб, уни қамоқдан дарҳол бўшатишни талаб қилган, аммо бу иш амалга ошмаган.

Бир Дунё-Қирғизистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Тўлоқан Исмоилова марҳум Азимжон Асқаров ўз хоҳиши билан Ўзбекистонда дафн этилишини айтди. Исмоилова шунингдек, Асқаровнинг ўлими юзасидан ҳукуматни судга беришини айтди.

«Бир Дунё — Қирғизистон» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг етакчиси Тўлоқан Исмаилова марҳум Азимжон Асқаров ўз васияти бўйича Ўзбекистонда дафн қилинишини хабар қилган. Шунингдек Исмаилова Асқаровнинг ўлими сабаб ҳукуматни судга беришини билдирди.

Асқаровнинг ўлими

Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси 25-июлда эрта билан №47 колониянинг касалхонасида вафот этди. У касалхонага бир кун аввал Чуй вилоятининг Жанги-Жер қишлоғидаги №19 қамоқдан «Тез ёрдам» хизмати билан етказилган эди.

ЖИДХ Асқаров пневмонияга чалинган ва кислород концентраторнинг маскасини олиб ташлагандан кейин вафот этди деб ишонтиради.

«Унинг сатурацияси 80-83 кўрсатган. Асқаров навбатчи шифокорнинг назоратида эди. 25-июль куни эралабки соат 9:30да Асқаров қайта кислород концентраторини ўчириб қўйган. Соат 10:30да вафот этгани аниқланди. Унинг даволанишдан бош тортгани ҳақида тегишли актлар тузилди», — деб ёзилади маълумотда.

Айни вақтда 24-июль куни «Клооп»нинг журналистлари Жазони ижро қилиш давлат хизматига Асқаровнинг аҳволи бўйича савол берган. Ўшанда идорадан унга тиббий ёрдам керак эмаслигини, унинг соғлиги яхши эканини айтиб жавоб беришган.

Асқаров 69 ёшда эди. Охирги кунлари унинг соғлиги кескин ёмонлашиб кетган эди. Марҳумнинг оқловчиси у касалхонага ётқизилиши кераклигини талаб қилгани билан Жазони ижро қилиш давлат хизматидан қамоқда даволаш учун «барча шароитлар бор» эканини билдиришган.

“Мен ўзимни ёмон ҳис қиляпман. Биз охирги марта учрашганда уни менга суяб олиб келишган. Мен унга «Биз сизни яхши кўрамиз, чидаб туринглар!» десам у йиғлаб юборди — сезди шекилли”, — деб хотирлади Асқаров билан бўлган охирги учрашувни Вахитов.

Вахитов ЖИДХдан ҳуқуқ ҳимоячисининг ўлими бўйича тиббий тасдиқни кутмоқда. Асқаровнинг жасади суд-тиббий экспертизага берилган. Унинг натижаси 27-июлда чиқиши кутилмоқда.

Овқатлана олмай, юролмай ҳам қолганди

Аввалроқ адвокат Валерян Вахитов ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровдан хабар олиб, унинг соғлиги ёмонлашиб кетганини тез-тез хабар қилиб турган эди.

Вахитовнинг айтишича, Асқаров мустақил юра олмайдиган аҳволда эмас эди. Шу билан бирга ҳуқуқ ҳимоячиси ориқлаб кетган, шунингдек у деярлик овқатлана олмагани сабаб глюкоза инъекцияларини сайиб туришган.

Вахитов ҳимоясидаги одами оқариб, йўталаётганини ҳам сезган. Колониянинг фельдшери адвокатга Асқаровнинг оғриётганига 10 кун бўлиб қолганини хабар қилган. ЖИДХдан эса «Клооп»га Асқаровнинг соғлиги яхши, унга тиббий ёрдамнинг кераги йўқлигини, унинг соғлиги ёмонлашиб кетди деган маълумот нотўғри эканини билдиришган.

Азимжон Асқаров — Қирғизистондаги энг таниқли ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири. Асқаров ҳаётининг охирги 10 йилини қамоқда ўтказди.

Уни 2010 йилнинг 15 июнида Қирғизистон жанубидаги миллатлараро жанжал вақтида қўлга олишган. Ҳуқуқ ҳимоячисига «Оммавий тартибсизликларни уюштириш», «Миллатлараро низо қўзитиш» ҳамда «Одам ўлдиришга қатнашиш» моддалари бўйича айб қўйилган.

Суд Асқаровни 2010 йилнинг охирида умрбод озодликдан ажратганига қарамай ҳуқуқ ҳимоячиси қўйилган айбни бўйнига олмаган.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг ишида кўплаган тушунарсиз вазиятлар бор. Масалан унга ҳукмни асосан милиционерлар кўрсатмаси бўйича чиқаришган.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Асқаровнинг тазйиққа учраши унинг иш фаолияти билан боғлиқ деб ҳисоблайди. У милиция тарафидан қилинган қийноқлар бўйича суриштирувларни олиб бориши орқали халқ орасида танилган.

БМТнинг Инсон ҳақлари бўйича қўмитаси 2016 йили Асқаров қийноққа олиниб, ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан суд терговлари адолатсиз бўлган деб топган. Қўмита Қирғизистон ҳукуматини Асқаровни дарҳол озод қилиб, унинг судланганини бекор қилишни талаб қилган.