Қирғизистон ИИВнинг Россиядаги вакили Нурлан Жанбаев фейсбук саҳифасида бошқа миллатдаги одамлар билан юрган қирғиз қизларига ҳужум қилишга чақирган қирғиз фуқаросининг видео мурожаатини эълон қилди.
Видеода у аввал айтганларини рад қилиб, қирғизистонликларни жанжал чиқармасликка ундаган. “Кеча йиғилмаганмидик, ўша ерга умуман нотўғри маълумот кетибди. Нимага кеча тўпландинглар мен билмайман. [...] Ҳозир мен ИИВда ўтирибман, спрос мендан бўляпти, «конкретный». Шуни тўхтатинглар йигитлар. Агар тўхтатмасак бу ёмон нарсага олиб келади”, — деди у.
Нурлан Жанбаев видеонинг иштирокчилари ИИВда сўроққа олинганини, «бундан кейин уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳони Россия Федерациясининг ҳуқуқ тартибот органлари беришини» қўшимча қилди.
Қизларга нисбатан таҳдид айтилган видео
Аввалроқ фейсбукда тўпланган йигитларнинг Москвада тасвирга олинган видеоси тарқаган. Унда тўпланганлар қирғизистонликларни бошқа миллатдагилар билан юрган қирғиз қизларини кўриб қолишса, уларга ҳужум қилишга ундашган.
Видеодаги йигитлардан бири Россиядаги қирғизистонликлар «ҳар бир қирғиз боласи номусини уйғотиши учун» бирлашиши кераклигини айтган. Яна бир киши қирғизнинг бошқа миллатдагиларга қўшилиб юрган қизларни кўриб қолишча, уларга ҳужум қилишга чақирган.
“Бир огоҳлантирайлик, икки марта огоҳлантирайлик. Эшитмаяптими? Учинчисида қаерда кўрсанг ўша ерда «итариб» ташлаш керак! Эркакча айтганда-да! Мен лично айтиб келаман бу нарсани. Биз огоҳлантирайлик, учинчисида эшитмаяптими? Оддийроқ айтганда жағини синдириб урайлик. Кейин ҳушига керади. Биз шу ерда қирғиз қизларга куйганимиз учун тўпланяпмиз. Бошқа миллатлар билан юрибди, клубларда хохолаб, [улар билан] ётиб бля. Улар эса бля, кўтини сотиб уйларини боқишяпти, бошқача айтганда”, — деб айтди видеодаги киши.
Кадр ортида қирғиз қизларига нисбатан бошқа таҳдидлар ва чақириқлар ҳам айтилган. «Шу видеони кўргандан кейин қирғиз қизлари ўзингларга келинглар, ростдан ҳам шу охирги огоҳлантириш. Кўчада кўриб, паркда ушлаб олган ерда тугади. Хафа бўлманглар!» — деб айтди кадр ортидаги киши.
Яна бири киши видеони интернетда тарқатиб, қишлоқда яшаган қизларга «рейд» ўтказишга чақирди.
Биринчи марта эмас
Қирғизистонликлар аёлларга ким билан гаплашиб, ким билан алоқа ўрнатмаслик кераклигини биринчи марта кўрсатишаётгани йўқ. Мамлакатда эркаклар қизларни уларга ёқмаган одам билан юрганини кўриб хотин-қизларга ҳужум қилиш ҳолатлари кўп учрайди. Айрим ҳолатлар резонанс яратган — шундай ҳолатларнинг бирида эркак кишилардан иборат гуруҳ ёш қизни калтаклаб, унинг бошқа қишлоқда турган дўстини ўлдириб қўйишган. Бишкекнинг бозорларидан бирида эса бегона киши эри қирғиз бўлмаган аёлга қўл кўтарган.
Чет элда юрган қирғизистонликлар у ердаги ватандош қизларни таҳдид қилиб, шантаж қилиб керак бўлса қўл кўтаришгача борган ҳолатлар кўп.
2012 йили интернетда видеороликларнинг церийаси тарқаган. Унда бошқа миллатдаги эркаклар билан юрган қизларни калтаклаш ҳолатлари тасвирга олинган.
Кейинчалик Қирғизистоннинг Екатеринбургдаги бош консуллиги қизларни хўрлашда гумонланганларнинг икки нафар ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан қўлга олинганини маълум қилган. 2013 йили ҳам интернетда қирғизистонлик мигрант қизларнинг калтакланаётгани тасвирга олинган видео тарқаган.
Бошқалар билан юрасан деб сўроққа олинаётган қизларнинг видеолари 2012 йилдан 2016 йилга қадар бир неча марта чиққан.
Эълон қилинган видеоларнинг барида аёллар юртдошлари тарафидан сўроққа олиниб, калтакланиб, яланғочланиб, мазах қилиниб, хўрланган.