Ўш шаҳар судининг судьяси пневмониядан вафот этди

393
Ўш шаҳар судининг биноси

Икки томонлама пневмонияга чалиниб касалхонада ётган Ўш шаҳар судининг судьяси 15-июлда вафот этди. Бу бўйича «Клооп»га вилоят судининг матбуот котиби Бекзат Осмонкулов маълум қилди.

«Марҳумнинг исм-фамилиясини ошкор қилолмаймиз. Унинг оиласига таъсири тегиб қолмаслиги учун айтмаяпмиз», — деди Осмонкулов.

Матбуот котиби судьянинг касалга чалинганини 8-июлда хабар қилган.

Бундан ташқари Ўш вилоят судининг бир судьяси, Ўш шаҳар судининг икки судьяси ва олти ходими коронавирусга чалиниб даволанишмоқда.

Шу сабабдан вилоят ва шаҳар судининг биноларига фуқароларнинг киришига чекловлар қўйилиб, суд йиғинига қатнашувчи тарафлар эса ходимларнинг текшируви билан киршизила бошлаган. Аммо карантинга ёпилмаган.

8-июлда Ўш вилоят ва шаҳар судларининг раислари Ўш вилоят санитария-эпидемиологик станциянинг бош шифокори Санталат Орозбаевага судлар фаолиятини давом эттириб-эттира олмаслиги ҳақида хулоса беришини илтимос қилишган.

Осмонкуловнинг айтишича, 15-июлдан бошлаб Ўш шаҳар судининг биноси карантинга ёпилиб, унда ишлаган ходимлар уй карантинига чиқишди. COVID-19 аниқланган ходимлар ва улар билан алоқада бўлганлар изоляцияга олинган.

15-июлга келиб Ўш вилоятида 699 киши коронавирус юқтириб олган. Ўш шаҳрида эса COVID-19га чалинганларнинг сони 1112га етди.