Ихтиёрчилар кўчада нафаси етмай қийин аҳволга тушга одамни сақлаб қолди

413

«Ташаббусчи ёшлар маркази»нинг ихтиёрчилари ўтган кеча Бишкек кўчаларининг бирида ўзини ночор ҳис қила бошлаган кишини сақлаб қолди. Шаҳарда сайр қилиб юрган киши ҳушини йўқотиб, нафаси қисила бошлаганини кўрган яқин ердаги одамлар ихтиёрчиларга қўнғироқ қилиб ёрдам сўрашган.

Чақирув тушган ерга борган ихтиёрчилар мазкур кишини кислород концентраторига улаб, ёрдам кўрсатишган.

«Кўчага имкон қадар кам чиқишни илтимос қиламиз. Биз бирга бўлгандагина кучли бўламиз», — дейди ихтиёрчилар.

«Ташаббусчи ёшлар маркази» — бу барча керакли тиббий ускуналар билан беморларга бориб бепул ёрдам кўрсатган ихтиёрчиларнинг жамоаси.

Ихтиёрчилар қилган ишлари ҳақида видеоларни инстаграм саҳифасида эълон қилиб, беэътибор бўлмаган фуқаролардан ва тадбиркорлардан моддий ёрдам сўрашади.

Ёшларнинг илтимосига кичкина болалар ҳам жавоб беришади.

«Биз хайриядан тушган пулга янги концентратор сотиб олдик. Саёҳат учун тўплаб юрган пулини берган кичик ёшдаги қизга миннатдорчилик айтамиз», — деб ёзади ихтиёрчилар.

Беморларга бориб ёрдам берган ихтиёрчилар инсон ҳаётини сақлаб қолишда катта роль ўйнайди. Тиббиёт ходимларининг етишмовчилиги сабаб ва мамлакатда беморларнинг сонининг ўсиши сабаб тез ёрдам бригадаси чақирувларга боришга улгурмаяпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, 15 июлга келиб мамлакатда коронавирус юқтиришнинг умумий сони 11 977га етди. Стационарларда 645 бемор даволанмоқда. 3 660 нафар бемор соғайиб чиқди. Пандемия бошланган кундан бери коронавирусдан 160, пневмониядан эса 571 киши вафот этди.