Бишкекнинг мэри нима учун стационарда ҳушини йўқотган қиз қабул қилинмаганини тушунтирди

446

«Сейчас KG» телеграм каналида ҳушини йўқотган қизни «Консул» ресторанидаги кечки стационарга кўтариб келишгани тасвирланган видео эълон қилинди. Аммо стационарнинг кириш қисмида қизни кўтариб келган болани ҳеч ким кутиб олмагани сабаб, улар у ердан қайта кетишга мажбур бўлган.

Кейинчалик мэриянинг ресторанидаги стационар ишини бошлади деган твиттердаги билдирувига жавоб қатори у ерда бемор қиз қабул қилинмагани тасвирланган видеони жўнатишган. Бунга мэриядан стационарларнинг очилиши олдидан бундай вазиятлар бўлиб туради деб жавоб қайтаришган.

Мэриянинг маълуомтига кўра, кечки стационарлар 21:00да очилиб, эрталабки соат 9га қадар ишлайди. Янги стационарлар 7-кичик тумандаги   «ДСК» спорткомплексининг ва «Консул» ресторанининг базасида очилган. «ДСК» стационари 120, «Консул» ресторани эса 100 койка ўриндиққа мослаштирилган.

Бишкекнинг мэри Азиз Суракматов 24.kg ахборот агентлигига изоҳ бериб, бу инсон фактори бўлганини, чунки барча шифокорлар кучига борича ишлаётганини айтган.

«Улар овқатланиш ёки ухлашга ҳам улгуришмайди. Илтимос, юртдошлар олдинги қаторда ишлаётганларни тўғри тушуниб алоқа қилинглар. Албатта, бу ерда тиббий ходим беморни қабул қилишни истамади деган гап бўлгани йўқ. У ҳам чарчаб, оёғида зўрға турибди. Шунчаки инсон фактори, бошқача бўлиши мумкин эмас», — деди мэр.

Биринчи май туман ҳокимининг ижтимоий масалалари бўйича ўринбосари Аида Рисбаева қизни стационарга соат 20:30да олиб келишганини, стационарнинг иши эса соат 21да бошланишини «Клооп»га билдирди. Шу сабабдан стационарда шифокорлар йўқ бўлган — улар соат 20:50да келиб, ишни бошлашган.

Суракматов бемор қиз ҳозирда шифокорлар назоратида касалхонада деса, Рисбаева қизни қаерга олиб кетишганини билмайди. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан қизнинг аҳволи ҳақида маълумот олишга қилган ҳаракатимиздан натижа чиққани йўқ.

15-июлга келиб мамлакатда коронавирус юқтиришнинг умумий сони 11 977га етди. Стационарларда 645 бемор даволанмоқда. 3 660 бемор соғайиб чиқди. Пандемия бошланган кундан бери коронавирусдан 160 киши вафот этди.

Март ойидан бери республика бўйича касалхонадан ташқари пневмониядан 571 киши вафот этди.