Республика штабидан 9-июлда Қирғизистонда COVID-19нинг янги 361 ҳолати қайд этилганини маълум қилинди. Касалликни юқтириб олганларнинг орасида 83 тиббиёт ходими бор.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 150 (20 тиббиёт ходими);
- Чуй вилоятида — 59 (5 тиббиёт ходими);
- Ўш шаҳрида — 43 (22 тиббиёт ходими);
- Ўш вилоятида — 28 (12 тиббиёт ходими);
- Жалолобод вилоятида — 25 (8 тиббиёт ходими);
- Баткен вилоятида — 20 (5 тиббиёт ходими);
- Норин вилоятида — 18 (3 тиббиёт ходими);
- Иссиқкўл вилоятида — 17 (8 тиббиёт ходими);
- Талас вилоятида — 1.
Умумий Қирғизистонда коронавирус юқтириб олган фуқароларнинг сони 8847га етди. Касаллик юқтириб олганларнинг орасида 1370 тиббиёт ходими бор. Касалликдан 116 киши вафот этиб, 3053 бемор соғайди.
Умумий беморларнинг 3767 нафари Бишкек шаҳрида — пойтахт бу кўрсаткич бўйича биринчи ўринда. Чуй вилоятида — 1604, Ўш шаҳрида — 921, Норин вилоятида — 604, Ўш вилоятида — 614, Жалолободда — 526, Иссиқкўл вилоятида — 275, Баткен вилоятида — 213 ва Талас вилоятида 83 ҳолат қайд этилди. Бундан ташқари Россиядан келган 240 қирғизистонликлардан коронавирус аниқланган.
Бугунги кунда касалхоналарда 610 киши даволанмоқда — уларнинг ичида 14 бемор жонлантириш бўлимига ўтказилган. Шунингдек коронавирусни юқтирган, аммо касалнинг белгилари сезилмаган 5068 бемор уй карантинида ўтирибди. Охирги сутка ичида 2600 таҳлил ўтказилган.