Ҳукуматнинг матбуот котиби Чингиз Эсенгулов 2-июлда вице-премьер-министр Алмазбек Баатирбеков ҳамда ҳукумат аппаратининг етакчиси Таалайбек Темиралиев коронавирус юқтирди деган маълумот аниқ эмас деб хабар қилди.
24.kg нашри бунгача амалдорлар коронавирус юқтириб олганини вазирлар кабинетидаги манбасига таяниб билдирган.
«Алмазбек Баатирбеков билан Таалайбек Темиралиев алоқада бўлган одамлар қатори изоляцияда. Улар масофадан ишлашмоқда», — деди Эсенгулов.
Бунга қадар ҳукуматнинг матбуот хизмати вице-премьер-министр Эркин Асрандиевнинг коронавирусга топширган ПЗР-таҳлили ижобий натижа кўрсатганини хабар қилган эди.
Ҳукуматнинг маълумоти бўйича, Асрандиев масофадан ишлашни давом эттирмоқда, касали енгил шаклда ўтмоқда. У ўзини яхши хис қилмоқда, тегишли даволаш курсини олмоқда.
Премьер-министр Кубатбек Боронов ва ҳукумат аъзолари 30-июнда парламентда президент иштирокида қасамёд беришган.
Асрандиевдан ташқари, қасамёд беришга ҳукумат аппаратининг етакчиси Таалайбек Темиралиев, маданият министри Азамат Жаманкулов, адлия министри Марат Жаманкулов, транспорт ва йўллар министри Жанат Бейшенов қатнашмаган — улар коронавирус юқтирганлар билан алоқада бўлган одамлар сифатида изоляцияда қолмоқда.
Ўтган сутка ичида мамлакатда коронавирус 526 кишида аниқланди, уларнинг 211 нафари Бишкекда қайд этилган. 2-июлга келиб Қирғизистонда коронавирусга чалинганларнинг 6261 ҳолати қайд этилди.
Мамлакат бўйича 2530 киши соғайиб, 66 бемор коронавирус кучайтирган касалликдан вафот этди.