«Чайқовчиликка йўл берилмайди» — Финпол дорихоналарда нархнинг қимматлаши ҳақида

412

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизмати (финпол) бутун мамлакат бўйича дорихоналарга тўхтовсиз рейд ўтказишда тиббий ниқоб, антисептик, дори-дармон ҳамда тиббий препаратларнинг нархлари бўйича чайқовчилик фактлари аниқланганини маълум қилди.

«Масалан улар қиммат дориларнинг нархларини ўртача 200-300 сомга, энг арзон [дориларнинг нархларини] 20-30 сомга қимматлатишган. [...] Аҳолида талаб кўп бўлган воситаларга [нархларни ортиришган]», — деб билдирилди Финполнинг матбуот хизматидан «Клооп»га.

Финполдан чайқовчиликка қарши жиддий чоралар кўрилиши таъкидланди.

«Ҳозир иш олиб борилиб, тегишли одамлар аниқланади», — деб билдиришди муассасадан.

Муассаса тадбиркорларни ва дорихоналарнинг эгаларини вазиятдан фойдаланиб, нархларни қимматлатмасликка чақириб, фуқаролардан эса агар нархларнинг қимматлатилганига шоҳид бўлишса финполга мурожаат қилиш илтимос қилинди.

Қирғизистонда коронавирус пандемияси бўлаётгани сабаб, тиббий ниқоблар билан антисептикларга талаб кўпайган.

Финпол тиббий препаратларга ва ҳимоя воситаларига бўлган нархларнинг ортишига йўл қўймаслик мақсадида дорихоналарга шундай рейдлар уюштириб туради.

Хизмат Бишкекнинг дорихоналарида юз ниқобларининг нархлари қимматлатилган фактларни 18-мартла ҳам аниқлаган.