Ўшда топилган суяклар 1930 йиллари ўлдирилган кишиларники бўлиши мумкин

499
Сурат: Зулфия Тургунова / «Спутник» нашри

Ўш шаҳрининг Турон кичик туманидаги Жамбил кўчасининг турғуни 14 июнда қурилиш учун ер қазиётганда бир неча суяк топиб олган. Милиция суяклар одамники бўлиши мумкин деб тахмин қилмоқда.

Ўш ШИИБининг матбуот котиби Замир Сидиковнинг айтишича, суяклар кимга ва қайси вақтга тегишли эканини билиш учун экспертиза тайинлади.

«У суяклар жуда эски, қорайиб кетган. Одамларга тегишли кийим-кечак чиқмаган. Яшовчиларнинг айтишича, ўтган асрнинг бошида у ерда қабристон бўлган. Ҳудудга яқин ер участкасидан 33 йил аввал ҳам суяклар чиқиб, уларни 1920-1930 йилларга тегишли деб хулоса чиқариб беришган экан», – деди у.

ЎшДУни тарих факультетининг декани Сабир Арстанов «Клооп»га мазкур йиллар оралиғида шаҳарнинг ҳудудида уруш бўлганини таъкидлади. Шунингдек, у топилган суяклар 1930 йиллари репрессияга учраганларга тегишли бўлиши мумкин эканини айтди.

«Ўша вақтда Турон кичик тумани шаҳарнинг чети бўлган, одамлар яшамаган. Шаҳар кичик эди. Босмачилар ҳам қизил аскарларни ўлдиришган, қизил аскарлар ҳам асирларни оммавий ўлдириб кўмган жойлар бор. 1930 йиллари репрессия қилинганлар ҳам кўмилган бўлиши мумкин. Уларни яширин дафн қилишган», — деди Арстанов.

Унинг айтишича, советлар иттифоқи вақтида ўлдирилган одамлар ҳақида архив ҳужжатлар ҳам сақланмаган. Ўш шаҳрининг ДEУ участкасини ҳам яширин кўмилган ерлар бор дейилади. Аммо шу кунгача қазилиб, тадқиқ қилинмаган.