Президент Сооронбай Жээнбеков охирги кунлари коронавируснинг пандемияси камайиш ўрнига аксинча айрим ҳудудларда кучайиб бораётганини билдирди. Бу ҳақда у 15-июнда биринчи-вице-премьер-министр Кубатбек Боронов билан учрашувда айтди.
Жээнбековнинг айтишича, Бишкек бора-бора мамлакатдаги касалнинг ўчоғига айланиб бормоқда, ФҲ режимининг олиниши билан санитария нормаларининг сақланишига назорат сусайиб кетди.
«Аҳоли бозорлардан, жамоат транспортларидан ва бошқа ижтимоий жойлардан юқтириб олмоқда. Бишкек шаҳри бора-бора мамлакатдаги касалнинг марказига айланиб бораётганини кўряпмиз. Жамоат жойларида аҳолининг кўп тўплангани кузатилмоқда, шунингдек ресторанларда кўплаган одамларнинг иштирокида оилавий тадбирларни ўтказаётганлар ҳам бор. Бу шифокорларимизнинг куну тун демай ишлаган меҳнатларига масъулиятсиз муносабат», — деди президент.
У касалнинг тарқалиш ҳавфи ҳали ҳам бор деб қўшимча қилиб, халқ кўп тўпланган жойларни ва жамоат транспортларини дезинфекциялаш бўйича чораларни кучатишга чақирди.
Бороновнинг айтишича, охирги кунлари мамлакатда коронавирус юқтирганларнинг сони кескин кўпайганини, эпидемиялогик вазият оғир бўлаётгани Бишкек шаҳри, Ўш ва Чуй вилоятларида сезилмоқда.
У бундай кўрсаткич мамлакатдаги иқтисодий фаолиятнинг 90% ортиқ тармоғи тўлиғи билан ишини қайта тиклангани билан асосланаётганини тушунтирди. Шунингдек у бу фуқароларнинг санитар нормаларни сақламаётганининг оқибати деб ҳисоблайди.
Шу сабаб Республика штаби коронавирус билан оғриганларни аниқлаш ҳамда уларни даволаш бўйича янги алгоритмларни қараб чиқмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 15-июндаги бриифнгда ҳукумат мамлакат бўйича чеклов чораларини қайтадан киргизиши мумкин деб билдирди. Унинг айтишича, бу COVID-19га чалинганларнинг сони ўсишига боғлиқ.
2020-йилнинг 15-июнига келиб, республика бўйича COVID-19ни юқтиришнинг 2 372 ҳолати қайд қилинган.
1813 бемор касалдан соғайиб, касалхоналардан чиқарилган. Пандемия вақтида, вирусдан умумий 27 киши вафот этган.