Бишкекнинг 6-кичик туманида чиққан ёнғиндан бир киши ҳалок бўлди — ФҲВ

406

ФҲВнинг маълумотига кўра, 15-июнда  Сухэ Батор ва Жунусалиев кўчаларининг кесилишидаги тандирхона ва дорихонада чиққан ёнғин вақтида бир киши ҳалок бўлди. Тилсиз ёв соат 16:45да олти ўт ўчириш техникасининг ёрдами билан чекланган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳозирча номаълум.

ФҲВнинг матбуот хизмати хабар қилишича, вафот этган кишининг шахси, туғилган йили ва жинси аниқланмоқда. Ҳозирда ёнғинни тўлиқ ўчириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Гувоҳларнинг айтишича, тандирхонагина эмас, кафе, дорихона, фастфуд ва дўкон ҳам ёнган.

12-июнга ўтар кечаси Интергельпо ва Кенгсу кўчаларининг кесилишидаги фастфуд жойида ҳам портлаш бўлган. Kaktus.Media нашри билдиришича, портлашнинг тўлқини киоскнинг темир-терсакларини қўшни ховлигача учирган.

Бир ўт ўчириш техникаси тўлиғи билан ёниб кетган фастфуд тармоғини ярим соатнинг ичида ўчирган. ФҲВ мутахассисларининг хулосаси бир неча кундан кейин тайёр бўлади.

Ўтган 2019-йили пойтахтда «Антошка» деган  кафеда газ баллон портлаб, унда ишлаган бир қиз ҳалок бўлиб, 15 киши турли даражадаги куйукларни олишган, уларнинг ичидан етти нафари кичик болалар бўлган.

Бу воқеадан бир ҳафта ўтгандан кейин давлат экотехинспекция фастфуд жойларининг хавфсизлик қоидалари сақланиб-сақланмаганини тешира бошлаган.